"МЮ" бош мураббийи Оле Гунар Сульшер жамоа футболчиси Энтони Марциал ҳолати ҳақида гапирди. У ҳужумчини жароҳат олганини тасдиқлади:
"У Франциядаги баҳслардан жароҳат билан қайтиб келди. Шу сабаб ҳафта давомида жамоа машғулотларида иштирок эта олмади. Умид қиламизки, у тез орада сафга қайтади".
25 ёшли француз кеча "Лестер"га қарши мағлубиятли ўйинда майдонга туширилмаганди. Уни қишда "Ньюкасл"га сотиб юборилиши айтилмоқда.
Марциал ҳисобида бу мавсумда 1 та гол мавжуд. У ҳам "Эвертон"га қарши дуранг ўйналган кечада қўлга киритилганди.