"Sky Sports" мухбири ва "МЮ"нинг собиқ ҳимоячиси Гари Невил Сульшер ўрнига Антонио Конте вариантини қўллаш ҳақида гапирди. Унинг фикрича, бу яхши ғоя эмас:
"Мен Контени "Манчестер Юнайтед" учун мос вариант сифатида кўрмайман. Мен Сулшер алмаштирилган тақдирда ҳам раҳбариятни Конте вариантини қўллайди деб ўйламайман. Конте ажойиб мураббий, аммо менимча айрим мураббийлар фақат айрим клублар учун мос келади. Шу сабаб мен Контени бу жамоа учун мос менежер сифатида кўрмаяпман. Яна қайтараман, у зўр мураббий, бироқ "МЮ" учун эмас".
Эслатиб ўтамиз, манкунянликлар сўнгги 8 та ўйиндан 5 тасида ғалаба қозона олмаган.