Кириш Регистрация
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия 0-4 Япония

«Ньюкасл»га «кераксизга чиққан» футболчилар керак!

Баҳо:
+ | -

Қуйида эътиборингизга янги хўжайинларга эга бўлган «Ньюкасл»нинг қишки трансферлар ойнасида амалга ошириши мумкин бўлган тахминий харидларини ҳавола этамиз. 

Фелипе Коутиньо («Барселона»)

Балки ушбу харид «Сити» Рабиньо билан шартнома имзолагани каби бир хил даражадаги трансфер мақомида бўлар. Рабиньо сингари Фелипе ҳам техник жиҳатдан кучли футболчи. Бироқ мос равишда ватандоши сингари Коутиньо ҳам муваффақиятли келажакка кафолат бермаслиги мумкин, чунки унинг формаси анчадан бери ёмон кўринишда.

«Барселона» эса молиявий аҳволини ҳисобга олган ҳолда юқори маош олувчи футболчиларини сотишдан манфаатдор. Шунинг учун Коутиньо қишда клуб қароргоҳини тарк этиши мумкин. Шуни унутмаслигимиз керакки, АПЛда бразилиялик футболчи илгари ўзининг энг яхши даврларини ўтказган. Бу ерлар унга бегона эмас. Бироқ, Фелипеда энди аввалгидек ўзига бўлган ишонч қолмаган ва унинг атрофида янги жамоа тузадиган футболчилар бўлмаслиги мумкин.

Франк Кесси («Милан»)

«Милан» аста-секин кучайиб бормоқда ва бунда Франк Кессининг хизматлари катта. Бироқ, яримҳимоячининг келажаги ҳақида ҳозирча турли тахминлар янграмоқда. Ивуарлик футболчи «россонерилар» билан янги шартнома имзолашга ҳозирча шошилмаяпти.

Кесси «Ньюкасл Юнайтед» яримҳимоясини анча кучайтириши мумкин. Мутахассислар Франк бошчилигида «қарғалар»ни Чемпионлар Лигаси даражасидаги клубга айланишига ишонмоқда. Коутиньодан фарқли ўлароқ, бу соф келажак учун харид сифатида баҳоланган.

Лаутаро Мартинес («Интер»)

«Ньюкасл»нинг январь ойидаги шов-шувли харидларидан бири бу Лаутаро Мартинес ҳисобланади. А Сериянинг энг яхши ҳужумчиларидан бири ҳисобланган аргентиналик «Интер» билан янги шартнома борасида қийинчиликларга дуч келмоқда. Унинг келажаги ҳақидаги миш-мишлар узоқ вақтдан бери тарқалиб келган.

Мартинесни аввалроқ «Барселона» ва «Манчестер Сити» билан боғлашар эди. Ҳар қалай ушбу хабарлар юқори даражада муҳокама қилинди. Катта эҳтимол билан у Чемпионлар Лигаси савиясидан ташқаридаги жамоага ўтмайди. Аммо агар «Ньюкасл» уни кучли жамоа келажагига ҳамда юз фоизлик ўйин амалиёти билан ишонтира олса, ушбу трансфернинг юзага келиш эҳтимоллар юқори бўла бошлайди.

Аарон Рэмзи («Ювентус»)

«Ювентус» «Ньюкасл»нинг янги хўжайинларига ўз футболчисининг хизматларини таклиф этади. Аарон Рэмзининг АПЛга кўчиб ўтиши мумкинлиги ҳақида хабарларга кўзингиз тушган бўлса керак. Уэльслик яримҳимоячи Туринда ўз ўрнини топишга қийналмоқда. У жамоа асосий таркибидан жой олишга қўлидан келганича ҳаракат қиляпти. Бироқ бунинг фойдаси бўлмаяпти. Яқинда уни яна Премьер-лигада кўришимиз мумкин.

Рэмзи «Ньюкасл» яримҳимоя зонасини анча кучайтириш қобилиятига эга ва марказ орқали ҳужумлар олдидан янги имкониятлар ярата олади. У аллақачон Премьер-лигада ўзини намоён этиб улгурган. Италиядаги муваффақиятсиз мавсумлардан кейин унда исботлайдиган нарсалар кўп. Уни тез-тез содир бўладиган жароҳатлар қийнаши мумкин. Бироқ истеъдоди йўқ бўлиб кетмайди.

Донни ван де Бек («МЮ»)

Ван де Бек «Аякс»дан кетгач, Манчестерда ўз ўрнига муқим тарзда эга эмас. «Ньюкасл»нинг янги скаутлари шу каби истеъдодли, бироқ ўйин амалиёти камроқ ўйинчиларни диққат билан кузатмоқда, ёш футболчиларга умидли келажак таклиф қилиняпти. 24 ёшли ван де Бек ўз фаолиятини бошлаганидагидек шиддаткор формасига қайтишни истайди.

Аммо унга соғлом рақобат муҳити керак. Донни охиригача жанг қилишга тайёр, лекин унинг Сульшер билан муносабатлари яхши эмас. Аввал кўрсатган салоҳиятини рўёбга чиқариш учун футболчида ҳали вақт кўп. Ван де Бек учун қайси мураббий билан ишлаш қулай? Албатта у ўзини қадрлайдиган жамоада эмин-эркин ҳаракат қила олади. Бир нарса аниқки, янги клубида у «қизил иблислар» лагерида бўлганидан кўра кўпроқ голлар уришига ишонмоқда.

Киритилди: 21:36, 18.10.2021.
Ўқилди: 4964 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.