Куни кеча Германияда йил ўйинчиси деб топилган Мадриднинг "Реал" клуби ярим ҳимоячиси Месут Ўзил, испания чемпионатида тўп сураётганидан жуда баҳтли эканлигини ва бу унинг фаолиятидаги энг ёрқин ҳотира эканлигини таъкидлаб ўтди.
Германия терма жамоаси футболчиси Қироллик клубини жаҳоннинг энг кучли клуби деб атади.
"Мен дунёнинг энг кучли жамоаси сафида тўп сураётганимдан бахтлиман. Бу ерга, бу жамоага тезда мослашиб кетдим. Бу борада менга клубдагилар беғараз ёрдам кўрсатишди. Бу клуб сафида узоқ вақт тўп суришни ва жуда кўп совринларни қўлга киритишни истайман", дейди Ўзил немис нашрларига берган интервьюсида