Футболчи бу ҳақида интервьюсида маълум қилди.
"Реал Мадрид" ҳимоячиси Дани Карвахаль "Marca" нашрига берган интервьюсида жамоасининг "Барселона"га қарши ўйинида майдонга тушишиша умид билдирди.
"Умид қиламанки "Эл-Класико"да иштирок этаман. Ҳозирда ўзимни анча яхши ҳис қилябман ва яқин орада жамоавий машғулотларга қўшиламан. "Барса"га қарши ўйингача тикланишни истайман", - деди испаниялик ҳимоячи.
Эслатиб ўтамиз, "Барселона" - "Реал Мадрид" тўқнашуви 24 октябрь куни Тошкент вақти билан 19:15 да бошланади