Кириш Регистрация
02/05 00:00 Боруссия Д 1-0 ПСЖ
02/05 20:30 Ироқ 2-1 Индонезия
02/05 23:30 Челси 2-0 Тоттенхэм
03/05 20:30 Япония - Ўзбекистон
03/05 22:00 Тулуза - Монпелье
03/05 23:45 Торино - Болонья
04/05 00:00 Лутон - Эвертон
04/05 00:00 Ланс - Лорьян
04/05 00:00 Хетафе - Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал - Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад - Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр - Страсбур
04/05 19:00 Бёрнли - Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед - Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд - Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид - Кадис
04/05 20:00 Монако - Клермон
04/05 21:00 Монца - Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити - Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона - Барселона
04/05 22:00 Метц - Ренн
04/05 23:45 Сассуоло - Интер
05/05 00:00 Брест - Нант
05/05 00:00 Мальорка - Атлетико

ЕЧЛ. «Барселона» - «Динамо Киев». Учрашувга доир қизиқарли маълумотлар билан танишинг

Баҳо:
+ | -

Бугун Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқич 3-тур доирасида «Барселона» Киевнинг «Динамо» клубини қабул қилади.

Учрашувдан олдин мазкур баҳсга доир маълумотларни тақдим этамиз.

«Барселона» гуруҳнинг дастлабки икки ўйинида «Бавария» ҳамда «Бенфика» жамоаларига 0:3 ҳисобларида имкониятни бой бериб, мусобақадаги ғалабасиз ўйинлари сонини бештага етказиб олди. Бу уларнинг 1997 йилдан бери ЕЧЛдаги энг узун ғалабасиз серияси ҳисобланади.

«Динамо» эса биринчи турда «Бенфика» билан 0:0 ҳисобида дуранг ўйнаган бўлса, иккинчи турга келиб Мюнхен клубида 0:5 ҳисобидаги йирик мағлубиятни қабул қилиб олди. Иккала жамоа ҳозиргача жорий мавсум Чемпионлар Лигасида гол уришни эплай олгани йўқ.

 

Олдинги учрашувлар

Жамоалар олдин 12 марта тўқнаш келишган, улардан охирги олтитаси Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичига тўғри келади.

Ўтган мавсум ҳам жамоалар гуруҳ босқичида учрашишганди. Киевда ўтган баҳсда каталонияликлар жавобсиз тўртта гол уришган бўлса, ўз майдонидаги ўйинда 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишган.

2009/10 йилги мавсумда ҳам «Барселона» Украина жамоасини 2:0 (уйда), 2:1 ҳисобларида мағлубиятга учратган ва ҳар иккала баҳсда ҳам Месси гол урганди.

«Динамо» 12 учрашувдан учтасида «Барселона»ни мағлуб этган. Энг эсда қоларлиси 1997/98 йилги мавсумда қайд этилганди. Ўшанда Киев жамоаси уйда 3:0, Каталонияда эса 4:0 ҳисобларида ғалаба қозонган ва Андрей Шевченко "Камп Ноу"да ўтган баҳсда хет-трикни расмийлаштирган.

 

Охирги хабарлар

Барселона

«Барселона» якшанба куни ўз майдонида «Валенция»ни 3:1 ҳисобида мағлуб этди. Бу жамоанинг барча мусобақаларда охирги 7 учрашувдаги иккинчи ғалабаси (2 дуранг, 3 мағлубият). 26 сентябрь куни «Леванте»га қарши Ла Лига ўйинида ҳам «кўк-анорранглилар» ғалаба қайд этишганди.

Жорий мавсум Роналд Куман жамоаси 10 ўйинда 4 ғалабага эришган (3 дуранг, 3 мағлубият).

Ансу Фати 2020 йилнинг ноябрь ойидан бери биринчи бор якшанба куни «Валенция»га қарши баҳсда «Барселона»нинг асосий таркибида кўриниш берди ва охирги 10-Ла Лига ўйинида олтинчи голини киритди.

Жамоа ярим ҳимоячиси Педри 29 ноябрда топшириладиган "Олтин тўп" учун номзодлар (топ-30) рўйхатига киритилди.

Динамо Киев

Виктор Тсиганков Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқич 2-турида еврокубоклардаги 50-ўйинини ўтказди.

«Динамо» жорий мавсумдаги илк мағлубиятини 22 сентябрь куни Украина суперкубоги учун «Шахтёр» билан баҳсда (0:3) қабул қилиб олди. Кейинги ягона мағлубият эса келаси ҳафта Мюнхениинг «Бавария»сига қарши беллашувда (0:5) кузатилди.

 

Тахминий таркиблар

Барселона - Тер Штеген, Роберто, Лангле, Пике, Алба, Гави, Бускетс, Де Ёнг, Фати, Депай, Дест

Динамо Киев - Бойко, Тимчук, Забарни, Шабанов, Миколенко, Сидорчук, Шапаренко, Буялски, Тсиганков, Пеня, Гармаш.

 

Йўқотишлар

«Барселона» сафида Педри, Брейтуэйт, Араухо жароҳат сабаб майдонга туша олишмайди. Эрик Гарция эса дисквалификация қилинган. Дембеле яхши спорт формада эмас.

Меҳмонлар таркибида Ибраҳим Каргбо, Владислав Кулач, Артём Беседин, Денис Попов ва Владислав Суприагада жароҳат мавжуд.

 

Баҳс расмийлари

Бош ҳакам: Клемен Тюрпин (Франция)

Қанот ҳакамлари: Николас Данёс, Кирил Гринкоре (Франция)

Захира ҳаками: Жереми Пинярд (Франция)

ВАР: Делаё Вилли (Франция)

ВАР ёрдамчиси: Марко Ди Биелло (Италия)

Эслатиб ўтамиз, мазкур баҳс бугун Тошкент вақти билан соат 21:45да бошланиши режалаштирилган.

Манба: uefa.com
Киритилди: 11:17, 20.10.2021.
Ўқилди: 3088 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.