"Ньюкасл" "Фенербахче" ярим ҳимоячиси Месут Ўзилни сотиб олишга қизиқмоқда, дея хабар беради журналист Экрем Конур.
Манбанинг хабарига кўра, 33 ёшли немис ва унинг жамоадоши, дарвозабон Алтай Байындир инглиз клуби трансферлар рўйхатидан жой олган.
2021/22 йилги мавсумда Ўзил "Фенербахче" сафида 10 та ўйинда майдонга тушиб, 3та гол ва 1 голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt.com портали футболчининг қийматини 3,8 миллион еврога баҳоламоқда.
23 ёшли Байындир эса жорий мавсум турк жамоаси сафида 13 ўйин ўтказди ва 15 гол қўйиб юборди ва 4 қуруқ учрашув ўтказди. Transfermarkt.com портали футболчининг қийматини 16 миллион еврога баҳоламоқда.