Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут 0-0 Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси 1-2 Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл 3-0 Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест 1-0 Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон 0-1 Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

«Рэшфорд» Сульшердан норози, Оленинг эса режаси бошқа

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшер Маркус Рэшфорд ҳали 90 дақиқа майдонга тушишга тайёр эмаслигини тан олди, бироқ у Чемпионлар лигасида «Аталанта»га қарши ўйнаши мумкинлигини таъкидлади.

Англиялик футболчи бу мавсумда илк бор шанба куни «Лестер»га қарши ўйинда майдонга тушганди ва дарвозани ишғол қилди. "Аталанта" билан учрашув олдидан Сульшердан Рэшфорд бу ўйинни бошлайдими, деб сўрашганида мураббий бунга ўз жавобини берди.

«Бу Маркус учун катта бонус бўлди», дейди Сульшер унинг «Лестер»га урган голи ҳақида. "Рэшфорд ўз устида жуда қаттиқ ишлади ва тезроқ майдонга қайтишга ҳаракат қилди. Бунинг учун унинг қанчалик меҳнат қилаётганини кўриб турибман.

Майдондаги ҳаракатларига қараганда у ҳар доим биз билан машғулот ўтказганга ўхшайди.
Маркус эҳтимол, 90 дақиқа майдонга тушишга тайёр эмасдек гўё. Кеча баъзилар учун ҳали тўлиқ имкониятларини ишга сололмагандек туюлиши мумкин. Чунки у узоқ вақт давомида таркибда йўқ эди. Аммо у кучли, янги энергияга тўла ва бақувват формада кўринмоқда. Қайсидир босқичида у майдонга қайтишига ишонаман».

«King Power» стадионидаги мағлубиятдан сўнг тактиканинг ўзгариши мумкинлиги ҳақидаги саволларга жавоб бераркан, Сульшер мухлисларни майдонга қайси футболчи кирмасин, жамоани қўллаб-қувватлашга чақирди.

«Агар ютқазсангиз, унда нимадир нотўғри кетган бўлади», - дея қўшимча қилади у. "Муаммо таркибда ёки жароҳатларда бўлиши мумкин. Бизда яхши ўйинчилар кўп ва ротация жуда муҳим аҳамият касб этади".

 

Ҳар бир ўйиндан олдин бизда катта куч бўлиши керак, шунинг учун ўйинга ёндашувда баъзи ўзгаришлар бўлиши мумкин. Биз ўз мухлисларимиз олдида ўз уйимизда ўйнаймиз, бундан ортиқча супер маҳорат кўрсатиш қийин. Ўз даражамизда ўйнамоқдамиз. "МЮ" мухлислари дунёнинг энг яхши мухлислари ва мен биламанки, улар бу қийин даврда жамоани қўллаб-қувватлашда давом этишади. «Олд Траффорд» дан чиқиб, уч очкони қўлга киритиш учун яхшироқ жой йўқ. Бу ҳақиқий орзулар театри", - дея таъкидлайди норвегиялик мутахассис.

Кўриб турганингиздек, Сульшернинг ушбу гаплари «Манчестер Юнайтед»нинг баъзи футболчиларида норозилик овозларини келтириб чиқарди. Улар Оленинг бир хил таркибдан фойдаланишидан зерикишган ва кўплаб ўйинчилар захирада қолиб кетишидан хавотирда. Бу ҳақда The Athletic нашри ҳам ўзининг бир-икки саҳифасида маълум қилганди.

Бу ҳақда Решфорд нима дейди?

Унинг тан олишича, Маркус охирги 2 йил ичида ўз даражасидан паст ўйнаган. Бунга асосий сабаб эса катта эҳтимол Сульшернинг муносабати. «Айтишим мумкинки, эҳтимол охирги икки йилда мен ўзим қила оладиган даражадан анча паст ўйнадим», — дейди Маркус Рэшфорд «Манчестер Юнайтед» расмий сайтига берган интервьюсида.

«Бунга асосий айбдорни ўзим демаган бўлардим. Мен ёмон ўйнадим деб айта олмайман, ҳамма нарса яхши формада. Лекин мен клубга кўпроқ нарсани беришим мумкинлигини биламан. Фаолиятимдаги биринчи босқич «Манчестер Юнайтед»да бўлди. Аммо бу давр кўнгилдагидек ўтмади. Бунданда кучлироқ ҳаракат қила оламан ва ҳақиқатан ҳам мен орзуйимга мос ўйинчи бўлишга тайёрман».

Уч ойлик танаффусдан сўнг, 23 ёшли футболчи ўзининг биринчи ўйинида гол урди, гарчи унинг голи «Манчестер Юнайтед»нинг «Лестер» га қарши ўйинда очко тўплашига ёрдам бера олмаган бўлсада, Рэшфорднинг иқтидорига ҳеч ким шубҳа қилмайди.

Киритилди: 00:08, 21.10.2021.
Ўқилди: 4330 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.