Кириш Регистрация
13/06 06:00 АҚШ 4-1 Парагвай
13/06 23:59 Қатар 1-1 Швейцария
14/06 03:00 Бразилия 1-1 Марокаш
14/06 06:00 Гаити 0-1 Шотландия
14/06 09:00 Австралия 2-0 Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао
15/06 01:00 Нидерландия - Япония
15/06 04:00 Кот-д'Ивуар - Эквадор
15/06 07:00 Швеция - Тунис
15/06 21:00 Испания - Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия - Миср

Бонуччи: "Роналду билан "Юве" жамоавий футбол ўйнаш қобилиятини йўқотган эди"

Баҳо:
+ | -

"Ювентус" ҳимоячиси Леонардо Бонуччи Чемпионлар лигаси доирасида "Зенит"га (1:0) қарши ўйиндан сўнг, Криштиану Роналдунинг кетиши жамоанинг ўйинига қандай таъсир қилгани ҳақида гапирди.

"Бу қийин учрашув эди. “Зенит” ўйин давомида тўпни йўқотиши биланоқ, барча бўш зоналарни тезкорлик билан ёпишга урунди.
Аммо, биз жамоамиз билан бу ғалабага ҳақли эдик. Жамоадошларим билан сабр-тоқатли бўлиш қобилиятини қайта кашф қилдик ва бу энг муҳим нарса.

Кўриниб турибди, биз ҳозир кўпроқ жамоавий футбол кўрсатаяпмиз. Сўнгги йилларда биз бу қобилиятни йўқотган эдик. Буюк чемпион Роналду билан ёнма-ён ўйнаб, у биз учун ҳамма нарсани ҳал қила олади деб ўйлардик. Иложи борича унга ёрдам беришга ҳаракат қилганмиз.

Аммо, бу мавсумда биз ғалаба қозониш учун зарур бўлган сабр-тоқатни қайтадан кашф қилмоқдамиз", - деди футболчи.

Манба: Sport-Express.ru
Киритилди: 07:36, 21.10.2021.
Ўқилди: 4834 марта.
Фикрлар: 36 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик