Кириш Регистрация
24/11 00:45 Парма 1-3 Аталанта
24/11 01:00 Сельта 2-2 Барселона
24/11 15:00 Металлург 1-0 Сурхон
24/11 16:30 Женоа 2-2 Кальяри
24/11 17:15 Сўғдиёна 2-0 Локомотив
24/11 18:00 Осасуна 2-2 Вильярреал
24/11 19:00 Саутгемптон 2-3 Ливерпуль
24/11 19:00 Торино 1-1 Монца
24/11 19:00 Комо 0-2 Фиорентина
24/11 20:15 Севилья 1-0 Райо Вальекано
24/11 21:30 Ипсвич 1-1 Ман. Юнайтед
24/11 22:00 Наполи 1-0 Рома
24/11 22:30 Леганес - Реал Мадрид
25/11 00:45 Лацио - Болонья
25/11 01:00 Атлетик Бильбао - Реал Сосьедад
25/11 22:30 Эмполи - Удинезе
26/11 00:45 Венеция - Лечче
26/11 01:00 Ньюкасл - Вест Хэм

ЕЧЛ. «Зенит» - «Ювентус». Учрашувдан кейинги фикрлар

Баҳо:
+ | -

Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқич учинчи туридан ўрин олган «Зенит» - «Ювентус» ўйинида Италия клуби кичик 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Учрашувда ғалаба голини киритган Деян Кулусевски ўз фикрлари билан бўлишди.

"Мураббий биздан тўп билан яхшироқ ҳаракатланишимизни сўради. Биз тўп назоратини осонлик билан бой бериб қўяётгандик. Яхши ўйнай олмадик, аммо кучли жамоалар ўзларининг энг яхши ҳаракатларини кўрсата олмаган вақтларда ҳам ғалаба қозонишни уддалашади ва биз буни уддаладик. Тўп дарвозага бораётганини кўрганимда, кирмайди деб қўрқдим. Кейин тўп тўрга бориб тушганини кўрдим ва жуда хурсанд бўлдим. Бу менинг мавсумдаги биринчи голим. Майдонга тушганимда, ўйинни ўзгартиришга ҳаракат қилдим. Тезда муваффақиятга эришганим йўқ, ўйнаш қийин бўлди. Аммо, тўғри вақтда тайёр эдим".

«Ювентус» бош мураббийи Массимилиано Аллегри: "Натижа ажойиб, чунки биз уч ўйиндан кейин бирорта гол ўтказмаган ҳолда барча очколарни жамғардик. Тўғрисини айтсам, ўйинимиз яхши чиқмади, «Зенит» бўш ҳудудларни ёпишга эришди ва тўп билан тез ҳаракат қила олмадик. Албатта, ҳали ҳам яхшилашимиз керак бўлган жиҳатлар бор. Ўйиннинг охирги 30 дақиқалигида чизиқлар орасида ва яхшироқ қарор қилиш борасида соз ўйнашимиз лозим. Дибала ўзининг ижодкорлиги билан бизга ёрдам берарди, лекин ҳамма ўйинчилар шу туйғуни ўзларида шакллантиришлари шарт".

Учрашувнинг энг яхши футболчиси деб топилган Леонардо Бонуччи: "Оғир ўйин бўлди. «Зенит» тўпни йўқотиши билан, бўш ҳудудларни ёпиб ташлади. Бутун жамоа ушбу ғалабага ҳақли, биз ўзимизда иштиёқ ва сабр қилишни қайта кашф этдик ва бу энг муҳим жиҳатлардир.

Ўйлашимча, ҳозирда кўпроқ жамоа сифатида ўйнамоқдамиз. Яқин ўтмишда, бу характерни йўқотиб қўйгандик, биз буюк чемпион, Роналду билан ўйнаётгандик ва уни яхши вазиятга чиқаришни истардик. Бу йил ғалаба қозонишимиз учун керак бўладиган характерни қайта кашф қилмоқдамиз".

«Зенит» устози Сергей Семак: "Имкониятлар кам бўлди, аммо иккала жамоа ҳам вазиятлар яратишди. Бахтга қарши рақибимиз ўз голини урди, биз эса йўқ. Ҳар бир гол хатолар йиғиндисидир. «Ювентус» «Рома»га урган голига ўхшаш тўп киритди. Чемпионлар Лигаси доим ажойиб атмосферани улашувчи базм бўлиб келган. Бундай ўйинлар орқали бизга роҳатланиш имкониятини тақдим этади. Баъзида яхши ўйнаймиз, баъзан ёмонроқ. Лекин, Чемпионлар Лигаси ўйини биз учун ҳар доим катта ҳодиса".

Манба: uefa.com
Киритилди: 10:41, 21.10.2021.
Ўқилди: 2084 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.