Криштиану Роналду "Аталанта"га қарши комбекни якунлаб, жамоаси ғалабасида асосий омил вазифасини бажарди. 36 ёшли футболчи бу мавсумда ЕЧЛнинг ҳар учта турида гол урди.
Бу натижани у 2007 йилда ҳам қайд этганди. Ўшанда ҳам Криштиану учта кетма-кет ўйинда гол урган. Ушбу гол, шунингдек, Роналдуни 2021 йилда ЕЧЛ баҳсларида энг кўп ғалаба голини киритган футболчига ҳам айлантирди.
Қолаверса, португалиялик "МЮ" сафида еврокубокларда Энди Коул қайд этган натижага етиб олди. Сульшер натижасига етиш учун эса унга яна битта гол етишмаяпти, холос.