Клуб мухлислар туфайли жаримага тортилди.
УЕФА тартиб-интизом қўмитаси Европа Чемпионлар лигаси 2-туридан ўрин олган "Манчестер Юнайтед" ва "Вилльярреал" жамоалари ўртасидаги ўйинда мезбонлар муҳлислари томонидан қилинган ҳаракатларни кўриб чиқди. Унга кўра, "Манчестер Юнайтед" 8375 евро миқдорида жаримага тортилди, бу ҳақида Англиянинг "Daily Mail" нашри хабар берди.
Эслатиб ўтамиз, ушбу ўйинда "қизил иблислар" 2:1 ҳисобида ғалабага эришишган.