Кириш Регистрация

“Қўқон-1912” – “Локомотив”: Ўзаро ўйинлар тарихи

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон чемпионати 23-тур доирасидан ўрин олган  “Қўқон-1912”  - “Локомотив”  учрашуви  23 октябрь куни Қўқон шаҳрида бўлиб ўтади. Мазкур баҳс олдидан ушбу жамоаларнинг ўзаро ўйинлардаги статистик маълумотлари билан таништириб ўтамиз.

Ўзаро ўйинлар
Ушбу жамоалар шу пайтга қадар чемпионат доирасида 13 марта тўқнаш келишган.
“Локомотив” ўйинларнинг 6 тасида зафар қучган, 5 та баҳсда дуранг қайд этилган. Иккита учрашувда қўқонликларнинг қўли баланд келган.
Тўплар нисбати – 22-12, “Локо” фойдасига. Ўзаро ўйинларда “Темирйўлчилар” 23 очкони қўлга киритишган. “Қўқон-1912” очкоси 11 тани ташкил этади.

Жамоаларнинг сўнгги олтита учрашувида қайд этилган натижалар:
20.06. 2021. Локомотив – Қўқон-1912 - 0:1
25.11.2020. Қўқон-1912 – Локомотив - 0:1
21.08.2020. Локомотив – Қўқон-1912 - 1:2
20.09.2019. Қўқон-1912 – Локомотив - 1:1
02.05.2019. Локомотив – Қўқон-1912 - 2:2
09.07.2018. Қўқон-1912 – Локомотив - 1:2
07.04.2018. Локомотив – Қўқон-1912 - 1:1


Қўқондаги “Марказий” стадионида бўлиб ўтадиган “Қўқон-1912” – “Локомотив” баҳсини Зокир Қодиров бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб боришади. Навоийлик ҳакам жорий мавсумда қўқонликлар иштирокидаги иккита ўйинни бошқариб борган. Эътиборлиси ҳар иккала ўйин ҳам Яйпандаги “Ўзбекистон” стадионида бўлиб ўтган ва ҳар икки ўйинда ҳам бир хил, 2-1 ҳисоби қайд этилган. Зокир Қодиров бошқарган суперлиганинг 1-тур учрашувида "Қўқон-1912"  “Турон” жамоасини 2-1 ҳисобида енгган бўлса, “Насаф”га қарши 11-тур ўйинида худди шундай ҳисобда имкониятни бой берган.

Coca-Cola Суперлига.
23-тур
23 октябрь


ҚЎҚОН-1912 – ЛОКОМОТИВ
Ҳакамлар: Зокиржон Қодиров, Ҳусниддин Шодмонов, Тимур Галеев, Хушнуд Суюнбоев
Назоратчи: Равиль Шаяхмитов
Комиссар: Сардор Қудратуллаев

Бошланиш вақти: "Қўқон-1912" - “Локомотив” - учрашуви, 23 октябрь куни Қўқон шаҳридаги “Марказий” стадионида соат 15:15 да старт олади.

Манба: Qo'qon-1912 matbuot xizmati
Киритилди: 09:05, 22.10.2021.
Ўқилди: 1664 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Флорентино Перес катта трансферни ҳал қилди [9051]

«Барселона» юлдуз футболчисидан кўнгли қолди ва уни сотишга қарор қилди [6565]

Канада — Ўзбекистон учрашуви: Энг юқори ва энг паст баҳо олган футболчилар маълум бўлди [5435]

Канада — Ўзбекистон: АҚШга кетган 4 нафар футболчимиз бугунги ўйин қайдномасига киритилмади [3781]

Ғаниевнинг жароҳати жиддий бўлса, унинг ўрнини ким эгаллаши маълум бўлди [3581]

Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган таркиби маълум бўлди — манба [2639]

Фабио Каннаваро: «Иккинчи таймда ҳам футболчиларимдан айнан биринчи бўлимдагидек интенсивликни кутгандим» [2415]

Ўртоқлик учрашуви. Канада - Ўзбекистон - 2:0 (видеошарҳ) [2381]

«Барселона» таклифни 120 миллион еврогача оширади [2367]

Романо «Реал»дан кетган Карвахаль ўрнига кўрилаётган учта номзодни айтди [2311]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик