Кириш Регистрация
02/05 00:00 Боруссия Д 1-0 ПСЖ
02/05 20:30 Ироқ 2-1 Индонезия
02/05 23:30 Челси 2-0 Тоттенхэм
03/05 20:30 Япония 1-0 Ўзбекистон
03/05 22:00 Тулуза - Монпелье
03/05 23:45 Торино - Болонья
04/05 00:00 Лутон - Эвертон
04/05 00:00 Ланс - Лорьян
04/05 00:00 Хетафе - Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал - Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад - Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр - Страсбур
04/05 19:00 Бёрнли - Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед - Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд - Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид - Кадис
04/05 20:00 Монако - Клермон
04/05 21:00 Монца - Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити - Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона - Барселона
04/05 22:00 Метц - Ренн
04/05 23:45 Сассуоло - Интер
05/05 00:00 Брест - Нант
05/05 00:00 Мальорка - Атлетико

АПЛ. «Арсенал» охирги уч учрашувда "Астон Вилла"га мағлуб бўлган (превью)

Баҳо:
+ | -

Англия Премьер-Лигаси 9-тур доирасида «Арсенал» ўз майдонида «Арсенал»ни қабул қилади.

Биласизми?

«Арсенал» ҳужумчиси Пер-Эмерик Обамеянг «Эмирейтс» стадионидаги охирги 3 АПЛ ўйинининг ҳаммасида гол уришга эришган. Унинг ушбу стадионда киритган Премьер-Лигадаги голлари сони 42 тани ташкил этади. Бу борада фақатгина Робин ван Перси (46 гол) олдинда.

АПЛ доирасидаги «Арсенал» ва "Астон Вилла" жамоалари ўртасида ўтказилган охирги ўйиннинг ҳар бирида камода учтадан гол киритилган. Бу борада фақатгина "Манчестер Сити" - «Нюкасл» учрашувида бундан ҳам кўпроқ (11 ўйин) церийа қайд этилган.

"Астон Вилла" «Арсенал»га қарши охирги 3 АПЛ ўйинида ғалабага эришган. Жамоа бу натижага олдин 36 учрашувда эришганди (3 ғалаба, 9 дуранг, 24 мағлубият). Улар охирги марта «тўпчилар»ни кетма-кет 4 ўйинда мағлубиятга учратишган даври 1962 йилнинг сентябрь ойига тўғри келади.

Олли Уоткинс ўтган мавсум АПЛда «Вилла»нинг «Арсенал» дарвозасига киритган 4та голдан учтасини киритган. Бунинг учун ҳужумчи дарвозага 5 марта аниқ зарба йўллаган.

Баҳс расмийлари

Бош ҳакам: Крейг Поусон

Қанот ҳакамлари: Ричар Вест, Ден Робатан

Захира ҳаками: Майкл Селибури

ВАР: Майкл Оливер

ВАР ёрдамчиси: Питер Киркап

 

Тахминий таркиблар

Арсенал - Ремздейл, Тирни, Магаляеш, Уайт, Томиясу, Парти, Локонга, Эдегор, Роу, Обамеянг, Ляказетт

Астон Вилла - Мартинес, Конгса, Туанзебе, Мингс, Кеш, МакГинн, Луиз, Таргет, Буэндиа, Уоткинс, Ингс.

 

Йўқотишлар

«Арсенал» таркибида Гранит Жака ва Букаё Сака жароҳатидан тикланиш билан банд. Тирнида ҳам жароҳат бор, аммо у майдонга тушиши мумкин.

Меҳмонлар сафида Трезеге жароҳат олга. Леон Бейли ҳамда Кейнан Дейвиснинг майдонга тушиши сўроқ остида.

Рақамлар

"Астон Вилла" барча мусобақаларда «Арсенал»га қарши охирги 3 ўйинда бирорта гол ўтказиб юбормаган.

"Астон Вилла" барча мусобақаларда «Арсенал»га қарши сўнгги 3 баҳсда ҳам биринчи бўлим, ҳам тўлиқ ўйинда ғалаба қозонган.

«Арсенал» АПЛ доирасида охирги 5 учрашувдан бери мағлубиятга учрамай келмоқда.

Томонлар Премьер Лигада ўзаро 52 марта учрашишган. 27 марта «Арсенал», 11 маротаба "Астон Вилла" ғалаба қозонган. 14 учрашувда дуранг қайд этилган.

Эслатиб ўтамиз, мазкур баҳс бугун Тошкент вақти билан 23:59да бошланиши режалаштирилган.

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 09:37, 22.10.2021.
Ўқилди: 1639 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.