Португалиялик ҳужумчи Криштиану Роналду "Ювентус"да ўтказган 3 йил давомида жамоада адолат, бирдамлик ва камтарлик тамойилига асосланган қоидаларни бузди.
Олдинроқ, унинг кийиниш хонаси ва майдондаги хатти-ҳаракати собиқ жамоадошлари томонидан тўлиқ қўллаб-қувватланмагани хабар қилинганди. Футболчилар қонун ҳамма учун бир хил эмаслигини ҳис қилишди, бу эса майдонда ва ундан ташқарида жамоага таъсир қилди.
Айрим футболчиларнинг ҳафсаласи пир бўлишининг сабаби, Роналду жамоага ҳимояда ёрдам бериш учун ортга қайтмаслиги бўлган. Португалиялик ҳеч қачон жамоавий руҳга мослаша олмади. Шу билан бирга, Криштианунинг маоши «Ювентус»нинг бошқа футболчиларидан анча юқори эди. Шу сабаб ҳам клубда бирдамлик йўқолишига олиб келган.
Эслатиб ўтамиз, бир неча кун аввал туринликлар ҳимоячиси Леонардо Бонуччи Роналду клубдан кетгандан сўнг жамоавий ўйин ривожлангани ҳақида айтган эди.