Моҳаммад Салоҳ ўз фаолиятини жамоада давом эттириш истагини эълон қилиб, «Ливерпуль» мухлисларини хурсанд қилди.
Қолаверса, мисрлик футболчи фаолиятининг охиригача «Энфильд»да қолишга тайёр. Салоҳнинг сўзларига кўра, у ортиқча трансферлардан ҳеч қандай маъно кўрмаяпти.
«Фаолиятимнинг сўнгги кунигача шу ерда ўйнашни истардим. Ҳозир мен ўзимни «Ливерпуль»га қарши тасаввур қила олмайман.
Бундай фикрлар мени хафа қилади», дейди Муҳаммад.
Салоҳ ажойиб мавсумни ўтказмоқда. Футболчи «Ливерпуль» тарихида кетма-кет тўққиз ўйинда гол урган биринчи ўйинчи бўлганди.