Кириш Регистрация
05/05 00:00 Брест 0-0 Нант
05/05 00:00 Мальорка 0-1 Атлетико
05/05 15:30 Кальяри 1-1 Лечче
05/05 17:00 Осасуна 0-2 Бетис
05/05 18:00 Навбаҳор 4-0 Локомотив
05/05 18:00 Брайтон 1-0 Астон Вилла
05/05 18:00 Челси 5-0 Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи 0-0 Фрозиноне
05/05 18:00 Верона 2-1 Фиорентина
05/05 18:30 Бунёдкор 0-2 Сурхон
05/05 19:15 Сельта 3-2 Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль 4-2 Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан 3-3 Женоа
05/05 21:30 Валенсия 0-1 Алавес
05/05 23:45 Рома 1-1 Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано 0-1 Альмерия
06/05 00:00 Севилья 3-0 Гранада
06/05 21:00 Салернитана - Аталанта
06/05 23:45 Удинезе - Наполи
07/05 00:00 Кристал Пэлас - Ман. Юнайтед
07/05 00:00 Лилль - Лион
08/05 00:00 ПСЖ - Боруссия Д

АПЛ. Лукаку ва Вернерсиз қолган «Челси» 18 ўйиндан бери ғалаба қозона олмаётган «Норвич»га қарши ўйнайди (превью)

Баҳо:
+ | -

Бугун Англия Премьер-Лигаси 9-тури доирасида «Челси» «Норвич» клубини қабул қилади.

Биласизми?

«Челси» аъзоси Бен Чилуэлл Премьер-Лиганинг ўзи қатнашган охирги уч ўйинининг барчасида гол уришга муваффақ бўлди. Солиштириш учун, чап қанот ҳимоячиси мусобақада лондонликлар сафидаги илк 26 ўйинида иккита гол урган.

«Челси» АПЛ доирасида «Норвич»га қарши охирги 12 ўйиннинг ўнтасида зафар қучган (2 мағлубият). Мусобақада мазкур клубга сўнгги марта 1994 йилнинг декабрь ойида мағлубиятга учраган.

«Норвич» 2012 йилнинг ноябрь ойидан бери илк бор Премьер-Лиганинг кетма-кет 3 баҳсида "қуруқ ўйин" ўтказиши мумкин. Ўшанда уларнинг учинчи ғалабаси, мусобақада пешқадами МЮ билан ўйинда (1:0) қўлга киритилган эди.

«Челси» майдонидаги биринчи икки АПЛ ўйинидаги (1992/93 ва 1993/94) ғалабадан кейин, «Норвич» кетма-кет 7 марта "Стемфорд Бридж"даги ташрифидан 1 очко ишлаган холос (1 дуранг, 6 мағлубият).

Баҳс расмийлари

Бош ҳакам: Энди Медли

Қанот ҳакамлари: Стюарт Бурт, Эдди Смарт

Захира ҳаками: Андре Марринер

ВАР: Майкл Оливер

ВАР ёрдамчиси: Шон Месси-Эллис

 

Тахминий таркиблар

Челси - Менди, Рудигер, Кристенсен, Чалоба, Алонсо, Жоржинё, Ковачич, Жеймс, Лофтус-Чик, Маунт, Хавертс

Норвич - Крул, Кабак, Хенли, Гибсон, Ааронс, Лис-Мелоу, Норманн, Маклинн, Жианнулис, Сергент, Пукки

 

Жамоа хабарлари

Ромелу Лукаку ҳамда Тимо Вернер ҳафта ўртасидаги ЕЧЛ баҳсида жароҳат олишгани боис, «Челси» ҳужумининг бошида Кай Хавертс бўлиши мумкин. Кристиан Пулишич ҳам жароҳат олган, натижада Рубен Лофтус-Чик анчадан бери илк бор асосий таркибда кўриниш бериши мумкин.

Меҳмонлар сафида Кристоф Зиммерманн жароҳат олгани боис майдонга туша олмайди. Кантуэллда ҳам жароҳат бор ва унинг ўйнаши сўроқ остида. Билли Гилмур ўзи таҳсил олган клубга қарши ўйнай олмади. У аллақачон янги клубдаги ўрнини ҳам бой бериб қўйган.

 

Рақамлар

«Норвич» Премьер-Лигадаги охирги 18 ўйинида бирорта ғалабага эриша олмаган.

«Челси» барча мусобақаларда «Норвич» билан ўтган сўнгги 17 ўйинда мағлубиятга учрамаган.

«Челси» барча мусобақаларда «Норвич»га қарши охирги 4 уй ўйинида ўртача 2,5тадан кам гол киритилди.

«Норвич»нинг АПЛдаги охирги 3 сафар ўйинида ўртача 2,5тадан кам гол киритилган.

Томонлар Англия чемпионатида ўзаро 18 марта тўқнаш келишган. Лондонликлар 11, «канарейкалар» 4 марта ғалаба қозонишган. 3 ўйинда дуранг натижа қайд этилган.

Эслатиб ўтамиз, мазкур баҳс бугун Тошкент вақти билан 16:30да бошланади.

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 08:08, 23.10.2021.
Ўқилди: 1896 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.