"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Уэйн Руни инглиз журналистлари билан суҳбатда, жамоасининг АПЛ чемпионлиги учун имкониятлари борасидаги фикрларини билдириб ўтди.
"Ҳали жуда ёш бўлган вақтларимда, мен тўп сураётган жамоа кичик ҳисобда мағлубиятга учраши, мен эса бундан жуда афсусланишим, тушкунликка тушиб, ўзимга бўлган ишончни йўқотишим мумкин эди".
"Ҳозир эса, мен кичик кўнгилсизликлардан ваҳимага тушмаслик, қўл силтаб қўяқолмаслик учун етарлича тажрибага эгаман. Ҳисоб қандай бўлишига қарамай ўз ўйинимни кўрсатишда давом эта оламан. Имконият бўлса, барибир пайдо бўлади. Шу жумладан чемпионлик пойгасида ҳам", — дея Руни сўзларидан британ нашрларига таянган ҳолда championat.com иқтибос келтирмоқда.