Кириш Регистрация
26/07 20:00 Бунёдкор 0-1 Пахтакор
27/07 20:00 Андижон - Бухоро
27/07 20:00 Локомотив - Сўғдиёна

Александр Хомяков: "Ҳозирги ҳолатимизда бир очко қўлга киритиш ёмон эмас"

Баҳо:
+ | -

Суперлиганинг 23-туридан ўрин олган "Машъал" — "Навбаҳор" (0:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Александр Хомяков фикрларини билдирди.

"Ҳаммасини кўрдингиз. Очко жуда зарур эди. Гарчи ғалабага муносиб ўйнамаган, вазиятлар кам яратган бўлсакда 1 очко ишладик. Иккинчи бўлимда легионер ҳужумчимизда вазият юзага келганди. Охирги 3та учрашувда мағлубиятга учраган эдик. Энди эса очко ишлашни уддасидан чиқа олдик. Бу бизга ёрдам беради, деб ўйлайман. Ҳар бир ўйинга финалдек муносабатда бўляпмиз. Ҳаракат қиламиз, ишлаймиз. Йигитларга эътирозим йўқ. Тўғри бироз агрессивлик етишмаяпти",— дейди Александр Хомяков.

— "Машъал" ўз майдонида ишончли ўйнайдими ёки сафарда?

— Сафарда бизга қарши ҳужумкор ва тажоввузкор ўйнашади. Қарши ҳужумларда имкониятимиз бўлади. Уйда эса тўп билан кўпроқ муомалада бўлишимиз талаб қилинади. Ҳужумларда ижодкорлик етишаётгани йўқ.

— "Навбаҳор" билан дуранг сизни қониқтирдими?

— "Навбаҳор" кучли жамоа. Улар яхши ҳимояланади. Ғалаба учун ўйнамаганимиз кўринди. Лекин айни пайтдаги ҳолатимизда бир очкони қўлга киритиш ёмон эмас.

Манба: fcmashal.uz
Киритилди: 19:11, 23.10.2021.
Ўқилди: 1516 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Squawka «Олтин тўп»-2026 учун асосий даъвогарлар рейтингини эълон қилди. Месси ва Мбаппе кучли учликка кирмади [7745]

«Реал» Винисиус фақат битта клубга ўтиши мумкин деб ҳисобламоқда [5556]

«Реал» Родрининг келиши ортидан асосий ярим ҳимоячисини сотиши мумкин [2560]

«Реал» юлдузи «МЮ»га ўтишга қарши эмас, лекин трансфер суммаси жуда юқори [2072]

UFC: Рамазон Темиров 100 минг доллар бонусга эга бўлди [1947]

UFC: Рамазон Темиров рақибини нокаут қилди, Гуськов собиқ чемпионга ютқазди (видео) [1627]

Рэшфорднинг суратга тушиши унинг келажаги ҳақида янги миш-мишларни келтириб чиқарди [1535]

Пирлонинг Италия терма жамоаси мураббийлигига тайинланиши Манчинининг ғазабини келтирди [1464]

Инсайдер Сатпаевнинг «Челси» учун аҳамиятини тушунтирди ва уни Ҳусанов билан таққослади [1452]

Флик Кунденинг позициясини ўзгартирмоқчи [1377]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик