Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ливерпуль 3-1 Лестер
28/12 00:30 Брайтон 0-0 Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал 1-0 Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи - Женоа
28/12 19:00 Парма - Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер
29/12 00:45 Лацио - Аталанта
29/12 16:30 Удинезе - Торино
29/12 19:00 Наполи - Венеция
29/12 19:30 Лестер - Манчестер Сити
29/12 20:00 Тоттенхэм - Вулверхэмптон
29/12 20:00 Кристал Пэлас - Саутгемптон
29/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
29/12 20:00 Фулхэм - Борнмут
29/12 22:00 Ювентус - Фиорентина
29/12 22:15 Вест Хэм - Ливерпуль

Юлдузларсиз мавқеи тушган «эл-класико»га тайёрмисиз? Куманнинг нидерландиялик «шотирлари», тўпурар Бензема ва Анчелотти армиясига қарши (превью)

Баҳо:
+ | -

Бугун Испания чемпионатининг 2021/22 йилги мавсуми 10-туридан ўрин олган «Барселона» ва «Реал» ўртасидаги «эл-класико»ўйини бўлиб ўтади. «Stadion.uz» нашри ушбу учрашувгача бўлган жамоаларнинг ҳолати, бугунги баҳс олдидан бўлган йўқотишлар ва эҳтимолий таркибларга бағишланган қисқача превьюни тақдим этади.



Турнир жадвалидаги ўрни.

«Барселона» узоқ вақтдан бери беқарор ўйин намойиш этмоқда. Аммо, охирги уч турда «кўк-анорранглилар» «Леванте» (3:0) ва «Валенсия» (3:1) устидан ишончли ғалабаларни қўлга киритди, аммо «Атлетико»га 0:2 ҳисобида мағлуб бўлди. Каталонияликлар турнир жадвалида етакчилар орасидан жой олмаган. Куман шогирдлари 15 очко тўплаган ҳолда Ла Лига жадвалида 7-ўриндан жой олган бўлиб, 8-поғонадаги «Райо Вальекано»дан бир очко ортда қолмоқда.

«Реал Мадрид» олти турда бешта ғалабани қўлга киритиб, мусобақани анча яхши бошлашди, бироқ кейин Анчелотти шогирдлари ўйини бироз пасайишди. «Вильярреал» билан дуранг (0:0), «Эспаньол»га эса кичик ҳисобда ютқазиб қўйди (1:2). Бироқ, бу муваффақиятсизликларга қарамай, 17 очко тўплаган «қаймоқранглилар» пешқадам «Реал Сосьедад»дан уч очко ортда қолган ҳолда 3-ўринда бормоқда. Эслатиб ўтамиз, «Барселона» ва «Реал» ҳисобида биттадан ўтказилмаган учрашув бор.




«Барселона»


1. Жорди Альба номаълум, Дембеле ҳали ўйинга тайёр тайёр эмас, Араухо ва Педри ҳали жароҳатини тузатмаган.

Чемпионлар Лигаси учршувидаги «Динамо Киев»га қарши ўйинда Жорди Альба жароҳат олди (тўпиғи жароҳатланган), шу сабабли у умумий гуруҳда икки кун машғулот ўтказмади. Жорди «Барселона» ҳимоясидаги асосий қаҳрамонлардан бири, у «кўк-анорранглилар»нинг чап қанотининг двигатели ва мияси ҳисобланади. «Валенсия» ва «Динамо» билан сўнгги икки учрашувда, испаниялик асосий бешта узатмани амалга оширди, Чемпионлар Лигасидаги Жерар Пикенинг голига ассистентлик қилди, шунингдек Альба «Барселона»нинг асосий футболчиси деб қаралаётган Ансу Фати билан ажойиб жуфтлик ҳосил қила олди. «Эл-класико»да Жорди иштирок этадими ёки йўқми номаълум. Агарда, Куман унинг соғлиғидан, ўйин натижасини учтун кўрса, Альбани бугунги ўйинда кўришимиз мумкин.


Роналд Куманнинг асосий умидларидан бири - мавсумнинг барча очилиш қисмини лазаретда ўтказган Усмон Дембеленинг қайтиши. Аммо француз футболчиси «Реал»га қарши ўйин рўйхатига киритилмаган: Усмон Финляндияда якуний текширувдан ўтади, шундан сўнг у жамоа билан машғулотларни бошлайди. Дембеледан ташқари жароҳатланган Роналд Араухо, Педри ва Мартин Брейтвэйт жароҳатлари туфайли «класико»да ўйнамайди.

2. «Барселона» катта ўйинларда мағлуб бўлишда давом этмоқда

Ўтган мавсумдан бери «Барселона» йирик учрашувларда жуда ёмон натижалар қайд этмоқда. «Атлетико» ва «Реал» билан ўтказилган тўрт учрашувда учта мағлубият ва фақат битта дуранг қайд этилган. Умуман олганда, «каталонияликлар» «топ» жамоа префикси билан саккиз учрашувда бешта мағлубиятга учраган. Жорий мавсумда ҳам вазият ўзгармади: аввал «Барселона» ўз уйида «Бавария»га мағлуб бўлди (0: 3), кейин сафарда «Атлетико»га ҳам ютқазди (0:2). Вазият янада ёмонлашди, Мюнхен клубидан қабул қилинган ўйинда «Барса» ҳатто дарвоза томонга зарба беролмаган бўлса, «матрасчилар» билан учрашувда бироз қаршилик кўрсатди.



Гап шундаки, «Барселона» мураббийи Роналд Куманнинг асосий умидлари етакчиларнинг индивидуал маҳоратига қаратилган. Агар, уларга бўш жой берилса ва катта босим ўтказилмаса («Леванте», «Валенсия», «Динамо» каби), улар яхши натижа кўрсатмоқда. Аммо, ўтган мавсумда таркибда Месси бўлса ҳам, «Реал» билан иккала учрашувда 2:5 ҳисобида ютқазилган эди.

«Реал Мадрид»


1. Карим Бенземанинг саломатлиги ва ҳуқуқий томонлама муаммолари бор. Унинг «класико»даги аҳволи қандай бўлиши номаълум. Мавсум бошида «Реал»нинг энг яхши ўйинчиси ва дунёнинг энг яхшиларидан бири - Бензема. 11 ўйинда 11 та гол ва 7 та голли узатмани амалга оширган франциялик футболчи, жамоанинг 29 та голидан 18 тасида бевосита иштирок этди. Аммо, Чемпионлар Лигаси доирасидаги «Шахтёр» билан ўйинда Карим жароҳат олди ва шанба кунига қадар индивидуал дастур бўйича машғулот ўтказди, бу эса унинг ўйин ҳолатига таъсир қилиши эҳтимолдан йироқ эмас. Бундан ташқари, Матье Вальбуэнанинг шантаж иши бўйича суд жараёни якуний босқичга кирди. Жума куни суд мажлисининг сўнгги куни бўлиб ўтди, аммо ҳукм 24 ноябрь куни эълон қилинади, француз ўн ойлик қамоқ жазоси ва 75 минг евро жаримага тортилиши мумкин.



Жазо ҳар ҳолда футболчи учун оғир эмас, лекин суд жараёни қанча давом этаётгани, Бензема у туфайли қанча муаммоларга дуч келгани ва жароҳатланганлиги сабабли жисмоний ҳолати ёмонлашганини инобатга олсак, Карим бугунги ўйинда яхши ҳолатда бўлмайди, деб тахмин қилиш мумкин. Яна бир нарса шундаки, француз стрессга жуда чидамли ва ҳамма нарсага қарамай, яхши ўйин кўрсатиши ҳам эҳтимолдан йироқ эмас.

2. «Реал» Карвахалсиз ўйнаши керак бўлади

«Барселона»нинг хавфли ҳужумларининг аксарияти Хорди Алба ва Мемфис Депай ҳаракат қиладиган чап қанот орқали уюштирилади. Шу сабабли «Реал Мадрид» ҳимоясининг ўнг қанотида ҳаракат қиладиган футболчининг ўйини жуда муҳим. Лукас Васкес мазкур позицияда ўйнашини тахмин қилиш ва бу катта муаммо келтириб чиқаришини тахмин қилиш мумкин, чунки Лукас ҳалигача асосий ҳимоячи эмас. Бу позициядаги Мадриднинг энг кучли ўйинчиси Дани Карвахал эндигина умумий гуруҳга қайтди, тиббиёт маркази испанияликнинг соғлиғини ҳатто «эл-класико» учун ҳам хавф остига қўймайди, буни Карло Анчелотти тасдиқлаган: "Дани эндигина тикланди. шунинг учун уни учрашув бошидан майдонга тушиши қийин бўлади».

Эден Азар ҳам яқинда машғулотларни бошлади ва «Барса» билан ўйин учун аризга киритилди, аммо бельгиялик футболчини асосий таркибда кўришимиз даргумон.

Эҳтимолий таркиблар ва тактикалар


Роналд Куман учта марказий ҳимоячи билан ҳаракат қилишни ёқтиради, аммо «Бавария» ва «Бенфика»дан учралган мағлубиятдан сўнг, бу ишни тўхтатди ва 4-3-3 тактик схемасига қайтди. Ланге ҳимоя марказига қайтиши мумкин. Сўнгги учрашувларда ўзини бу позицияда яхши кўрсатган Де Йонг яна ўнг қанот ҳужумида пайдо бўлиши, Фати Депай билан ўрнини алмаштириши мумкин, чунки Куман Ансуни жамоадаги энг яхши вазиятларни якунловчи деб ҳисоблайди.

«Реал» Карло Анчелотти қўл остида 4-3-3 ўйнайди, эҳтимол каталонияликлар билан ўйинда ҳам худди шундай схемадан фойдаланиши мумкин, чунки унинг таркибида бақувват ва жисмонан соғлом футболчилар етарлича бор. Ўйин давомида майдонга Вальверде, Асенсио ёки Азар тушиши мумкин. Лекин, ушбу фуболчилар асосий таркибда тушишини тахмин қилиб бўлмайди.



Жамшиджон Маҳмудов тайёрлади.

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 09:51, 24.10.2021.
Ўқилди: 3945 марта.
Фикрлар: 18 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.