"Брайтон" клуби бош мураббийи Грахам Поттер "Манчестер Сити"га қарши баҳсдан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди. У бу ҳақда шундай дейди:
"Мен футболчиларимдан фантастик ўйин учун миннатдорман. Улар ғалабага лойиқ бўлган топ жамоага қарши муносиб қаршилик кўрсата олишди. Улар майдонда борини ташлаб кетишди. Албатта мағлубият инсонни хафа қилади. Рақибнинг кучли эканини тан олишим керак. Шундай бўлса ҳам биз ўз ўйинимизни қила билдик".
Жанубликлар кейинги баҳсни "Лестер"га қарши лига кубоки доирасида ўтказишади.