Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

«Навбаҳор» - «Андижон» учрашуви қолдириладими?

Баҳо:
+2 | -

Куни кеча "Навбаҳор" Тошкент йиғинини якунлаб, ортга қайтиб келди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатмоқда.

Тошкентда ўтган икки қисмли йиғинда бир нечта назорат учрашувлари ташкил этилиб, таркибдаги футболчилар яна бир бор кўздан кечирилди. Яъни, сараги-саракка, пучаги-пучакка чиқди.

Ҳозирда футболчиларга қисқа муддатли таътил берилган. Жамоа 3 март кунидан бошлаб, ўз қароргоҳида мавсумга тайёргарликнинг сўнгги қисмини олиб боради.

Шу куни "Андижон" билан назорат учрашуви ўтказилиши лозим эди. Аммо, биздаги маълумотларга қараганда ушбу ўйин бекор қилинибди.

Шуни ҳам қайд этиш лозимки, 3 март куни "Навбаҳор" фан-клубининг таъсис йиғилиши куннинг дастлабки қисмида бўлиб ўтади.

Таркибдаги ўзгаришлар хусусида тўхталадиган бўлсак, бир неча кун машғулотларда қатнашган Анвар Раҳимовга жавоб берилди. Ҳозирда Раҳимов "Андижон" билан келишувга эришиб бўлган. Куни кеча жамоа ПФЛ га дастлабки "заявка"ни топширди.

Манба: www.lochinlar.uz
Киритилди: 11:17, 02.03.2012.
Ўқилди: 9863 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

“Челси”га тайинланган Алонсо “Реал”дан икки футболчини олиб кетмоқчи [7122]

Хаби Алонсо «Челси»га 5 нафар янги футболчи олиб келмоқчи: Биринчи номзод маълум [3942]

Гвардиоланинг кетиши “Сити”га қимматга тушиши мумкин [3342]

Жозе Моуриньо Винисиус Жуниорнинг "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди [3198]

Мбаппе ва яна икки футболчи: Хаби Алонсо "Челси" учун ёзги учта асосий трансфер нишонини белгилаб олди [3155]

Ламин Ямал «Барселона»нинг байрам кечасига янги севгилиси билан ташриф буюрди (фото) [2597]

Неймарга 10-рақам ҳам, сардорлик ҳам берилмайди: Анчелотти ЖЧ олдидан юлдуз футболчига ўз шартларини қўйди [2302]

Мбаппе ва Беллингем ўртасидаги можарони ҳал қиладиган одам келяпти [1607]

«Ливерпуль» қандай қилиб «Борнмут» билан «Олтин ўйин» ўтказиши мумкин? Регламентдаги қизиқ жиҳат таҳлили [1555]

«Барселона» ёзда трансфер бозоридаги «1 га 1» қоидасига қайтади [1471]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик