Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла

2012 йилги Осиё чемпионати механизми (футзал)

Баҳо:
+ | -

Шу йилнинг 25 май санасидан 1 июнига қадар БАА мамлакатида футзал бўйича 2012 йилги Осиё чемпионати беллашувлари бўлиб ўтади. Турнирнинг финал қисмига қуръа ташлаш маросими 10 март куни БААнинг Дубай шаҳрида ташкил этилади.

Мусобақа регламентига кўра унда қитъанинг энг кучли 16 мамлакати кураш олиб боради. 2010 йил Тошкентда бўлиб ўтган сўнгги Осиё чемпионати якунига кўра дастлабки 3та ўринни эгаллаган мамлакатлар – Эрон, Ўзбекистон ва Япония терма жамоалари 2012 йилги қитъа чемпионатига саралаш беллашувларисиз йўл олишган. Шунингдек, мусобақа мезбони БАА футзал терма жамоаси ҳам саралаш ўйинларидан озод этилган. Қолган 12та мамлакат 4та зонада кураш олиб бориб, Осиё чемпионати чиптасига эга чиқишди. Қуйида 4та зонада энг яхши натижа қайд этган 12та мамлакат билан танишиб олинг:

Ғарбий зона
1 Қатар
2 Кувайт
3 Ливан
Шарқий зона
1 Хитой
2 Жанубий Корея
3 Хитой Тайпейи
Марк. ва Жанубий
1 Қирғизистон
2 Туркманистон
3 Тожикистон
АСЕАН
1 Таиланд
2 Австралия
3 Индонезия

Регламентга кўра жамоалар сўнгги Осиё чемпионатидаги иштирокига қараб саватчаларга жойланади. БАА футзал терма жамоаси мезбон бўлгани учун автоматик равишда 1-саватдан жой олса, турнирга саралаш ўйинларисиз йўл олган қитъа лидерлари – Эрон, Ўзбекистон ва Япония ҳам биринчи саватда бўлишади. Қуйида терма жамоалар рейтинги билан танишинг:

Мамлакат
1 Эрон
2 Ўзбекистон
3 Япония
4 Хитой
5 Австралия
6 Қирғизистон
7 Ливан
8 Таиланд
9 Индонезия
10 Тожикистон
11 Жанубий Корея
12 Туркманистон
13 Хитой Тайпейи
14 Кувайт
15 Катар

Қуръа вақтида 8та сават бўлиб, уларнинг 4тасига юқоридаги 15та мамлакат (мезбон БАА «А» гуруҳининг биринчи иштирокчиси), қолган 4тасига эса гуруҳ номлари ва ундаги рақамлар жойлаштирилади. Юқоридаги рейтингга асосан 1-3 жамоалар биринчи, 4-7 жамоалар иккинчи, 8-11 жамоалар учинчи ва 12-15 жамоалар тўртинчи саватчани ҳосил қилишади. Ва ниҳоят қуйидаги тартибда мусобақанинг финал қисмига қуръа ташланади.

«А» ГУРУҲИ «В» ГУРУҲИ «С» ГУРУҲИ «D» ГУРУҲИ
БАА В1 С1 D1
А2 В2 С2 D2
А3 В3 С3 D3
А4 В4 С4 D4
Манба: the-uff.com
Киритилди: 14:10, 02.03.2012.
Ўқилди: 9066 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.