"Манчестер Сити" клуби устози Пеп Гвардиола АПЛдаги рақиблари ҳақида фикр билдирди. У "Sky Sports" каналига интервью берар экан:
"Бу менинг Англиядаги олтинчи мавсумим. Ҳар бир йил олдингисига қараганда кучлироқ бўлишни талаб этади. Мусобақада топ мураббийлар клубларни бошқармоқда. "Арсенал" ўсмоқда. Улар ҳозирга келиб атиги битта ўйинда ғалаба қозониб, бизга етиб олиш имкониятига эга. "Челси", "Ливерпуль" ҳамда "МЮ". Уларнинг ҳаммаси юқори даражага эга. Мен дунёдаги энг яхши лигада эканимдан ва шу ерда яшаётганимдан бахтиёрман. Бу менга ифтихор туйғусини бахш этмоқда", - деб ўз фикрларини якунлайди.
"Шаҳарликлар" ҳозирда лига кубоги доирасида "Вест Хэм" билан тўқнашувга тайёргарлик кўрмоқда.