Кириш Регистрация
03/05 20:30 Япония 1-0 Ўзбекистон
03/05 22:00 Тулуза 1-2 Монпелье
03/05 23:45 Торино 0-0 Болонья
04/05 00:00 Лутон 1-1 Эвертон
04/05 00:00 Ланс 2-0 Лорьян
04/05 00:00 Хетафе 0-2 Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал 3-0 Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад 2-0 Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр 3-1 Страсбур
04/05 18:30 Андижон 0-1 Сўғдиёна
04/05 19:00 Бёрнли 1-4 Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед 1-3 Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд 0-0 Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид 3-0 Кадис
04/05 20:00 Монако 4-1 Клермон
04/05 21:00 Монца - Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити - Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона - Барселона
04/05 22:00 Метц - Ренн
04/05 23:45 Сассуоло - Интер
05/05 00:00 Брест - Нант
05/05 00:00 Мальорка - Атлетико
05/05 15:30 Кальяри - Лечче
05/05 17:00 Осасуна - Бетис
05/05 18:00 Брайтон - Астон Вилла
05/05 18:00 Челси - Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи - Фрозиноне
05/05 18:00 Верона - Фиорентина
05/05 19:15 Сельта - Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан - Женоа
05/05 21:30 Валенсия - Алавес
05/05 23:45 Рома - Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано - Альмерия
06/05 00:00 Севилья - Гранада

Зидан ва Конте. «Манчестер Юнайтед»ни ким қутқаради?

Баҳо:
+ | -

ОАВда Оле-Гуннар Сульшернинг «Манчестер Юнайтед»даги фаолияти якунланиб бораётгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда. Норвегиялик мураббий жамоа билан қарийб уч йилдан бери ишлаяпти, бироқ «қизил иблислар» ўйинида ҳалигача жиддий ўзгаришлар кўринмаяпти. Сульшер Манчестер клубининг даражаси ва амбицияларига тўғри келмаслиги ҳақидаги гап-сўзлар анчадан бери давом этмоқда. «Ливерпуль»дан учралган 0:5 ҳисобидаги мағлубият фақатгина ўзгариш зарурлигини таъкидлайди. Аммо Сульшердан кейин «Манчестер Юнайтед»ни ким бошқаради? «Stadion.uz» нашри асосий номзодлар ҳақида фикр юритади.

Антонио Конте



Биринчи рақамли номзод - Антонио Конте. Миш-мишларга кўра, италиялик мутахассиснингўзи ҳам «Манчестер Юнайтед»да ишлашга қарши эмас, 52 ёшли мураббийнинг ўзи ҳам бунга қизиқаётгани айтилмоқда. Нега энди йўқ? Антонио инглиз футболини билади - италиялик Британияда икки мавсумни «Челси» устози сифатида ўтказди ва биринчи мавсумнинг ўзидаёқ жамоага чемпионлик унвонини олиб берди. «Манчестер Юнайтед» - катта номга эга ва жуда кўп имкониятларга эга клуб, бу Контега мос келади. Агар Антонио 2013 йилдан бери Англия чемпиони бўлмаган «қизил иблислар»ни АПЛ олтин медалларига етаклай олса, бу унинг футбол оламидаги мавқеи ва обрўсига ижобий таъсир қилади.

Антонио Конте билан боғлиқ вазиятда кўп нарса глейзерларнинг шундай кучли характерга эга мураббийни таклиф қилмоқчими ёки йўқлигига боғлиқ. Оле-Гуннар Сульшер клуб раҳбарлари учун етарлича қулай мураббий, Конте эса унга мутлақо қарама-қарши. Италиялик сўрамайди, балки талаб қилади. Конте молиявий муаммолар туфайли етакчиларни сотиш керак бўлган шароитда жамоани қайта тиклашга рози бўлмай, чемпионликдан сўнг «Интер»ни тарк этди. Бу кўп нарсадан далолат беради.
 
Зинедин Зидан



Яна бир номзод - Зинедин Зидан. «Манчестер Юнайтед» франциялик футболчи билан музокара ҳақидаги миш-мишлар ўтган ҳафтада, яъни «Ливерпуль» билан баҳсдаги муваффақиятсизликдан олдин пайдо бўлганди. Айтишларича, «қизил иблислар»нинг Зидан билан алоқаларига Мадридда Зинедин билан бирга ишлаган Криштиану Роналду ёрдам берган. ОАВнинг сўнгги маълумотларига кўра, Зидан «Манчестер Юнайтед»ни қабул қилишни истамаяпти. Сабаби франциялик мутахассиснинг ҳали мураббийликка қайтишни истамагани айтилмоқда. Агар шундай бўлса, Зинединни «қизил иблислар» рулига келишини, клуб раҳбарларига ишонтириш қийин бўлади.

Аввалроқ матбуотда Зинедин Зидан Франция терма жамоасини бошқариш имкониятини кутиши айтилганди. Евро-2020даги омадсизликка қарамай, Франция федерацияси Дидье Дешамга ишонч билдирди ва у кейинчалик Миллатлар лигасида ғолиб чиқди. Тўғри, мусобақа унчалик нуфузли соврин эмас, аммо барибир расмий кубок. Дешам жаҳон чемпионати олдидан кетиши даргумон. Зинедин Зидан ҳеч бўлмаганда яна 14 ой кутишга тайёрми ёки клуб даражасидаги карьерасини бошлашга қарор қиладими?

Бошқа вариантлар

Агар Антонио Конте ва Зинедин Зидан «Манчестер Юнайтед»га қатъий «йўқ» деса, клубда муаммолар пайдо бўлади, чунки клубсиз обрўли мураббийлар йўқ. Эрнесто Вальверде, Кике Сетьен, Пауло Фонсека, Андре Виллаш-Боаш, Юрген Клинсманн ва Люсен Фавр бор, аммо уларнинг савияси «қизил иблислар»нинг амбицияларига деярли мос келмайди.



Уэйн Руни нисбатан оддийро «Дерби»да ишламоқда ва натижалари ҳам ёмон эмас. Уни жамоага таклиф қилиш унчалик қийин бўлмаса керак, аммо «Манчестер Юнайтед» собиқ футболчини таклиф қилиб, «Милан», «Челси» ва «Ювентус» каби футболчиларнинг хатосини такрорлаши мумкин. Сабаби, Руни ҳали ҳам Френк Лэмпард, Женнаро Гаттузо ва Андреа Пирло каби мураббийлик маҳорати унчалик катта эмас.



Эдди Хоу яхши вариант бўлиб туюлиши мумкин. Бу ёш мутахассис «Борнмут» клуби Премьер-лигага қайтиб, мусобақада кўплаб ажойиб учрашувлар ўтказди ва мураббий мақтовга сазовор бўлди. Аммо, «Манчестер Юнайтед» ... Хоунинг бу даражага чиқишига, Сульшердан яхшироқ ишлашига шубҳа қилиши мумкин.

Ёзда Украина терма жамоасини тарк этган Андрей Шевченко ҳамон бирор бир жойда иш бошлашга улгурмади. Бу амбицияларга эга ва катта тажрибага эга ёш мураббий. У Украина терма жамоасига замонавий футболни сингдирди. Тўғри, уни «Манчестер Юнайтед»да иш бошлашини тасаввур қилиш жуда қийин. Чунки, мураббийлик фаолиятидаги биринчи клуб ва дарҳол юқори ўринларни эгаллаш...
Жуда қийин



Жамшиджон Маҳмудов тайёрлади.

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 09:23, 26.10.2021.
Ўқилди: 8259 марта.
Фикрлар: 12 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.