"Ньюкасл" клубинининг собиқ футболчиси Раян Тейлор клубнинг янги мураббий танлаш сиёсати ҳақида гапирди. У "SKY SPORTS" каналига берган интервьюсида номзодлар ичида Стивен Жеррард номини кўриб хурсанд бўлганини айтди.
Унинг таъкидлашича, Жераррднинг футболчилик ва мураббийлик фаолияти жуда ҳам ажойиб, уни "Сент-Жеймс" ўйингоҳида кўриш ҳаммани хурсанд қилган бўларди. Бироқ айни ҳозирги пайт у учун тўғри келмайди.
Шу сабаб, собиқ футболчи Жеррарднинг олиб келинишини ёқламайди. "Ньюкасл"ни келаётган турда "Челси" билан кураш кутиб турибди.