"Челси" устози Томас Тухель ҳозирги жамоаси ва "ПСЖ"даги ўйинчилар ҳақида гапирди. У бу ҳақда шундай дейди:
"Шахсан мен учун Неймар ёки Мбаппега мураббийлик қилишдан кўра, Лукакуга йўл-йўриқ кўрсатиш осонроқ. Бу икки жамоа ўз ўрни, ўйин услуби ва ташкилий жиҳатидан бир-биридан мутлақо фарқ қилади. "ПСЖ"да мен ўзимни худди Спорт вазири сифатида ҳис қилардим. Мен у ерда оила аъзолар ҳамда юлдуз футболчиларнинг дўстларини ҳам бошқаришга маҳкум эдим".
Айни дамда "Челси" лига кубоги доирасида "Саутгемптон" билан баҳсга тайёргарлик кўрмоқда.