"Челси" Англия лига кубоги 1/8 финалида "Саутгемптон"ни мағлуб этди (1:1, пенальтилар - 4:3).
Бу Лондон клубининг пенальтилар сериясида кетма-кет учинчи ғалабаси бўлди. Аввалроқ, "аристократлар" Лига кубоги 1/8 финалида "Астон Вилла"ни (1:1, пенальтилар - 4:3), УЕФА Суперкубогида "Вилярреал"ни (1:1, пенальтилар - 6:5) мағлуб этганди.
Маълумот учун, ҳар учала баҳсда ҳам лондонликлар дарвозасини Кепа Аррисабалага ҳимоя қилди.