Кириш Регистрация
12/01 00:45 Интер 2-2 Наполи
12/01 21:30 Саудия Арабистони 0-1 Вьетнам
12/01 21:30 Иордания 1-0 Қирғизистон
12/01 22:30 Женоа 3-0 Кальяри
13/01 00:45 Ювентус 5-0 Кремонезе
13/01 01:00 Севилья 0-1 Сельта
13/01 16:30 Ўзбекистон - Жанубий Корея
13/01 16:30 Эрон - Ливан
13/01 21:30 Япония - Қатар
13/01 21:30 БАА - Сурия
14/01 16:30 Ироқ - Австралия
14/01 16:30 Таиланд - Хитой
14/01 22:30 Наполи - Парма

Рамоснинг «ПСЖ» сафида қачон дебют қилиши ҳамон номаълум

Баҳо:
+ | -

Ёзда "ПСЖ" билан шартнома имзолаган ҳимоячи Серхио Рамоснинг клуб сафида қачон дебют қилиши номаълум. Клуб испаниялик футболчининг келаси ҳафтада умумий гуруҳ машғулотига қўшилишини маълум қилган бўлса-да, унинг расмий ўйинда иштирок этиш масаласи ҳалигача аниқ эмас.

AS нашри тарқатган хабарга кўра, Рамос 20 ноябрь санасига қадар майдонга тушмайди. Унинг жароҳатдан тикланиш жараёни анча секин кечмоқда. Қўлланилаётган даво чоралари ҳозирча у қадар самара бермаяпти. Шу боис, "ПСЖ" мураббийлари 35 ёшли футболчининг хизматидан қачон фойдаланиш мумкинлигини ҳозирча аниқ билишмайди. Бу воқеа декабрда ҳам рўй бериши мумкин.

Бундай жиддий жароҳат Серхионинг фаолиятида илк марта рўй бермоқда. Бу эса Рамоснинг руҳиятига босим ўтказмоқда.

Серхио Рамос сўнгги марта май ойида Чемпионлар лигаси доирасида "Челси"га қарши ўйинда майдонга тушганди.

Манба: ua-football.com
Киритилди: 21:54, 27.10.2021.
Ўқилди: 1837 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.