Кириш Регистрация
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта 2-3 Леванте
12/05 23:00 Бетис 2-1 Эльче
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес - Барселона
14/05 00:30 Хетафе - Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад

Наби Кейта 14 кунда 3 мамлакатда 5та ўйин ўтказди

Баҳо:
+ | -

«Ливерпуль» ярим ҳимоячиси Наби Кейта ЧЛ гуруҳ раунди 3-туридан ўрин олган «Атлетико»га қарши баҳсда Юрген Клоппнинг бошланғич таркибидан жой олди. Шу билан унинг охирги 14 кунлик статистикаси ақл бовар қилмас даражага келди: кетма-кет 5та ўйин. Яна турли жамоалар сафида турли турнирлар, шаҳарлар ва мамлакатларда...

Дарвоқе, Наби Кейта яқиндагина ғаройиб бир саргузаштни бошидан ўтказганди. Аниқроқ айтсак, Гвинеяда ҳарбий тўнтариш бўлди ва мамлакат терма жамоасининг Европа клубларида ўйнайдиган футболчилари чегаралар ёпилгани оқибатида белгиланган вақтда ортга қайтолмадилар. Натижада «Ливерпуль» вакиллари Набининг Англияга парвоз қилишини таъминлаш учун анча елиб-югуришди. Қолаверса, Гвинея миллий жамоаси айни шу муаммо ортидан ЖЧ-2022 саралаши доирасидаги уй учрашувларини Марокашда ўтказди.

Яна бир томони, Кейта охирги 2 йил давомида бундай тиғиз тақвимда ўйнашни ҳаттоки, орзу ҳам қилмаган бўлса керак. Зеро, ярим ҳимоячи тўп-тўп жароҳатларга йўлиққанди. Муҳими, Кейта ноёб серия ичидаги 5-ўйинни қойилмақом даражада бошлаб, «Атлетико» дарвозасига гол урди. Бироқ кейинчалик чарчоқ ўз сўзини айтди, барибир: фаолликни пасайтирди, қўйиб юборилган голларда ишончли ҳаракатланолмади ва танаффусда ўз ўрнини захира вакилига бўшатиб берди.

-------------------------------------

P.S.: Наби Кейта якшанба куни «МЮ»га қарши ўйин­да ҳам майдонга тушиб, тезкор гол урди.

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 09:27, 30.10.2021.
Ўқилди: 2620 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» ичидаги «сотқин» топилди: Перес маълумот сиздирган шахс ҳақида гапирди [4551]

Геҳи Ҳусанов билан бирга ўйнаш ҳақида фикр билдирди [2514]

Роналду «Ан-Наср»нинг муддатидан аввал чемпионликни қўлдан чиқаришига муносабат билдирди [2339]

Лионель Мессининг «Интер Майами»даги маоши маълум бўлди [2010]

ФИФА ЖЧ-2026 иштирокчилари учун клубларга маблағ ажратади: Ўзбекистон клублари қанча ишлаб олиши мумкин? [1614]

«Реал» президенти: «Жорий мавсумда биздан 18 очко ўғирлаб кетишди! Мени еттита Ла Лига чемпионлигидан маҳрум қилишди!» [1587]

Саудия Про-Лигаси: "Ан-Наср" ўз майдонида "Ал-Ҳилол" билан баҳсда сўнгги сонияларда гол ўтказиб юбориб, ғалабани қўлдан чиқарди [1517]

«Реал» Вальвердени сотиб юбормоқчи: Уругвайлик юлдузнинг кетишига учта сабаб айтилди [1492]

Флорентино Перес Вальверде ва Тчуамени жанжали ҳақида фикр билдирди [1399]

«Барселона» «Ливерпуль» ҳимоячиси учун курашга қўшилди [1355]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик