Жанлуиджи Доннарумманинг фикрича, Франсия чемпионатининг 12-туридан ўрин олган “Лилль”га қарши ўйин парижликлар учун кутилганидан ҳам қийинроқ кечди.
“Танаффус вақтида мураббий нимани яхшилаш кераклигини эслатди. Мухлислар қўллаб-қувватлаши остида иккита жуда муҳим гол уриб, "Лилль"ни мағлуб этдик. Биз бу ўйинда жуда кучли жамоага қарши ғалаба қозондик, шунинг учун хурсандмиз. Мураббий танаффусдаги кўрсатмалари бизга вазиятни ўзгартиришимизга имкон берди. Биз ҳар қандай ҳолатдан чиқиб кетишга қодир ажойиб жамоамиз", - деди Доннарумма "ПСЖ" расмий сайтига берган интервьюсида.