"Тоттенхэм" бош мураббийи Нуну Эшпириту-Санту жамоа ўйинига нисбатан мухлисларнинг муносабати ҳақида фикр билдирди:
"Биз тўгри йўлда эмасмиз. Биз танқидларни тўлиқ тушунамиз. Бу ахир футболнинг бир қисми саналади. Севимли жамоаси яхши ўйнай олмаган пайтда, мухлислар қийналишади. Улар жаҳл қилишади ва буни ифода этишади. Буни қабул қилиш эса, ҳамманинг ўзига боғлиқ. Уларга бор кучимиз билан ҳаракат қилаётганимизни, вазиятдан афсусда эканимизни ва ўзимиз истагандек ўйнай олмаганимизни тушунтиришимиз лозим. Мураккаб бўлса ҳам, бизни ҳар қандай вазиятда қўллашни айтиш ҳам муҳимдир".
"МЮ"га қарши ўйинда "шпорлар" рақиб дарвозаси томон битта ҳам аниқ зарба йўллай олмаган эди. Лондонликлар ҳозирда сўнгги 10та баҳсдан 5тасида мағлубиятга учраган. Улар ҳозирда 15 очко билан 8 ўринда бормоқда.