Кириш Регистрация
13/01 00:45 Ювентус 5-0 Кремонезе
13/01 01:00 Севилья 0-1 Сельта
13/01 16:30 Ўзбекистон 2-0 Жанубий Корея
13/01 16:30 Эрон 0-1 Ливан
13/01 21:30 Япония 2-0 Қатар
13/01 21:30 БАА 1-1 Сурия
14/01 16:30 Ироқ - Австралия
14/01 16:30 Таиланд - Хитой
14/01 22:30 Наполи - Парма
15/01 00:45 Интер - Лечче
15/01 22:30 Верона - Болонья

Ла Лига. "Атлетико" "Бетис" устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди

Баҳо:
+ | -

Испания чемпионатининг 12-туридан ўрин олган навбатдаги баҳс якунланди.

Мадриддаги "Ванда Метрополитано" стадионида бўлиб ўтган "Атлетико" – "Бетис" учрашувида Диего Симеоне шогирдлари йирик ҳисобда ғалаба қозонишди - 3:0.

Ўйиннинг 26-дақиқасида Карраско "матрасчилар"ни ҳисобда олдинга олиб чиққан бўлса, 63-дақиқада Херман Песселья ўз дарвозасига тўп киритиб "Атлетико"нинг ғалабасини мустаҳкамлади. Ўйин сўнгида Жоау Феликс ҳисобни йирик кўринишга келтириб қўйди.

Ушбу ғалабадан сўнг, пойтахт жамоаси ўз ҳисобидаги очколарни 22тага етказиб айнан "Бетис"ни қувиб ўтишди ва 4-ўринга жойлашди. "Қурбақалар" эса 21 очко билан 5-поғонада.

Испания чемпионати, 12-тур

"Атлетико" – "Бетис" - 3:0 (1:0,2:0)

Голлар: 26 - Карраско (1:0), 63 - Песселья, автогол (2:0), 80 - Феликс (3:0).

"Атлетико" - Ян Облак, Стефан Савич, Хосе Хименес, Марио Эрмосо, Киран Триппьер, Корреа, Карраско, де Пауль, Коке, Антуан Гризманн, Луис Суарес.

"Бетис" - Браво, Монтойя, Песселья, Эдгар Гонсалес, Морено, Гуардадо, Каналес, Вильям Карвалью, Родри, Хуанми, Виллиан Жозе.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 22:10, 31.10.2021.
Ўқилди: 2791 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.