“Аделаида Юнайтед” посбони Евгений Галекович “Бунёдкор” ҳақида яхшигина маълумотга эга экан.
“Бунёдкор” ва “Аделаида Юнайтед” жамоаларининг 2008 йилдаги ўзаро учрашувларида ҳаракат қилган футболчилар бугунги кунда иккала жамоа таркибида ҳам жудаям камдан-кам. Меҳмонлардан Евгений Галекович, Фабиан Барбиеро ва Кассио. “Бунёдкор”дан эса Виктор Карпенко, Саҳоб Жўраев, Анваржон Солиев ва Баҳодир Пардаев бундан тўрт йил олдинги ўзаро ўйинларда бир-бирларига қарши тўп тепишган эди.
“Аделаида Юнайтед” аъзоларини “Dedeman Silk Road Tashkent” меҳмонхонасига жойлаштириш жараёнида фурсатдан фойдаланиб, рақиб посбони Евгений Галекович билан 2008 йилги ўйинларни хотирладик.
- 2008 йилги Чемпионлар лигасининг ярим финали доирасида тўқнаш келганимиз ҳали-ҳануз эсимда. Аделаидада ҳам, Тошкентда ҳам жуда шиддатли ва чиройли ўйин кўрсатилганди, - деб гап бошлади Галекович.
- Нима деб ўйлайсиз, ўшанда “Аделаида Юнайтед” омад туфайли финал йўлланмасини қўлга киритганмиди ёки ҳақиқатдан ҳам “Бунёдкор”дан кучли бўлганмисизлар?
- Очиғини айтсам, Сизлардан кучли бўлмаганмиз. Шунчаки омадимиз чопиб, ўз майдонимизда уч тўп фарқи билан ғалаба қозонганимиз ва Тошкентдаги баҳсда ҳимояга ётиб олганимиз туфайли финал чиптасини қўлга киритган эдик.
- Сиз қўриқлаган дарвозани Тошкентдаги баҳсда ишғол қилган Баҳодир Пардаевни эслай оласизми?
- Ҳа, ўша гол ҳозир ҳам кўз ўнгимда ўтди. Билишимча, Баҳодир Пардаев бугунги кунда жуда яхши спорт формасида. Жамоангизнинг мавсумолди тайёргарлигида у бир неча голлар урганини биламан. Дарвоқе, Виктор Карпенконинг ҳолати қандай?
- Яхши. У жамоамиз сардори.
- Карпенко ҳам ўта ҳавфли ўйинчи!