Кириш Регистрация
24/06 00:00 Шотландия 0-1 Венгрия
24/06 00:00 Швейцария 1-1 Германия
24/06 03:00 АҚШ 2-0 Боливия
24/06 06:00 Уругвай 3-1 Панама
25/06 00:00 Албания 0-1 Испания
25/06 00:00 Хорватия 1-1 Италия
25/06 03:00 Колумбия 2-1 Парагвай
25/06 06:00 Бразилия 0-0 Коста-Рика
25/06 21:00 Франция - Польша
25/06 21:00 Нидерландия - Австрия
26/06 00:00 Англия - Словения
26/06 00:00 Дания - Сербия
26/06 03:00 Перу - Канада
26/06 06:00 Чили - Аргентина
26/06 21:00 Словакия - Руминия
26/06 21:00 Украина - Бельгия
27/06 00:00 Чехия - Туркия
27/06 00:00 Грузия - Португалия

«Мен қария эмасман» ёхуд фаолиятини давом эттираётган топ футболчилар

Баҳо:
+ | -

Бундан 20 йил олдин 30 ёшли футболчилар фахрий ҳисобланар, бундай ўйинчилар камтаронароқ таклифлар олишар ва майдонга камроқ тушишарди. Аммо ҳозир замонавий технологиялар, тўғри овқатланиш ва юқори малакали физиотерапевтлар туфайли футбол ва ёш чекловлари деган тушунча йўқолди. Ҳозир эса айнан 30 ёшдан юқори, бироқ амон ажойиб футбол намойиш этаётган чарм тўп усталари ҳақида суҳбатлашамиз.

Жоржио Кьеллини



 Италиялик ҳимоячи «Ювентус»нинг ҳақиқий афсонасига айланди. Анча йиллар аввал келишилган ўйинлар можаросидан сўнг, туринликларнинг Б Серияга тушиб кетиши, Жоржога таркибдан мустаҳкам ўрин эгаллашига ёрдам берди. Кейин ҳимоячи аъло даражадаги ўйин кўрсата бошлади.

Ҳозир 37 ёшда ва у худди 20 ёшда бўлгандек майдонда ҳаракат қилади. Уни ҳеч қандай жароҳатлар тўхтатмади. Ҳимоячи бир неча марта мия чайқалган, бурни синган ва бошқа кўплаб жароҳатлар олган. Италиялик футболчи майдонда ҳам, кийиниш хонасида ҳам ҳақиқий етакчи. 2018 йилда Буффон «ПСЖ»га кетганидан сўнг, Жоржио «кекса синьора» сардорига айланди. Афсуски, Кьеллини жорий мавсум унинг фаолиятидаги сўнггиси бўлишини айтди.

Франк Рибери



Тажрибали ярим ҳимоячи 2007 йилда «Бавария»га келгунига қадар турли француз жамоаларида ўйнаган. Франк тезда Мюнхенда ўзини намоён қилди ва Арьен Роббен билан ажойиб тандем ҳосил қилган.

Рибери ҳақли равишда энг яхши француз футболчиларидан бири ҳисобланади. Немис клубида 12 йил давомида футболчи 24 та соврин ютган. 2019 йилда машҳур «чандиқ» Германияни тарк этишга қарор қилди. Франк «Фиорентина»га ўтди, чунки у юқори савияда ўйнашни хоҳлади. «Бинафшалар» лагерида француз тезда етакчига айланди ва ёш футболчиларга фаол маслаҳатлар тарқата бошлади. Риберининг қанчалик кучли эканлигини 37 ёшли вингернинг 2019/2020 йилги мавсумда клубнинг энг яхши футболчиси деб топилгани ҳам кўрсатади. Жорий мавсум аввалида Франк Италиянинг бошқа жамоаси «Салернитана» сафига бориб қўшилди.

Лука Модрич



Хорватиялик ярим ҳимоячи кўп йиллар давомида «Реал»нинг етакчиларидан бири бўлиб келган. Лука йилдан-йилга ажойиб савияни намойиш этишда давом этмоқда ва пастга тушишни режалаштирмаяпти. Ҳозирча футболчининг фаолиятидаги энг омадли йил 2018 йил бўлган. Модрич жаҳон чемпионатининг энг яхши футболчисига айланди, Мундиал финалига чиқди, «Олтин тўп» билан Чемпионлар лигасида ғолиб чиқди. Сўнгги пайтларда ОАВда жорий мавсум «Реал Мадрид» таркибидаги сўнгги мавсум эканлиги ҳақида фаол ёзишмоқда. Футболчининг ўзи у ерда яна бир-икки йил қолишни истайди. Луканинг ўйин услубини ҳисобга олсак, буни амалга ошишини тахмин қилиш осон.

Фабио Квальярелла



Италиялик ҳужумчи ҳеч қачон топ деб ҳисобланмаган. Фаолияти давомида у ўнлаб жамоаларни ўзгартирди, аммо Фабио ўзининг энг яхши футболини «Сампдория»да 30 ёшдан ошганидан сўнг кўрсата бошлади. Квальярелла 2018/2019 йилги мавсумда 26 гол билан А Сериянинг энг яхши тўпурари бўлди.  Худди шу 2019 йилда италиялик лигада қаторасига 11 ўйинда гол уриб, Батистутанинг рекордини янгилади. Ҳозир Фабио 38 ёшда. Бироқ, форвард фаолиятини якунлашга шошилмаяпти. Яна бир неча мавсумда Квальярелла Италияда ўйнашни режалаштирган.

Жеймс Милнер



Бошқа кўплаб жамоаларда 35 ёшли Милнер ротация ўйинчиси бўларди ва тобора захирада ўтирарди. Лекин «Ливерпуль»да эмас. Юрген Клопп бир неча йиллардан буён инглиздан максимал даражада фойдаланиб келмоқда. Немис мутахассиси қўл остида Жеймс ҳар икки қанотда ўйнайди: яримҳимоя марказида ва таянч зонасида ҳам ўз ўйинини намойиш этади. Мухлислар футболчини «темир одам» деб аташади ва у ўз тахаллусига тўлиқ мос келади. Инглиз «қизиллар»да деярли ажралмас футболчи ҳисобланади. Жамоада жуда кўп юлдузлар бор: Алиссондан тортиб Салоҳгача. Аммо кўп одамлар Жеймс асосий футболчи эканлигини унутишади.

Хоакин Санчес



Испаниялик футболчи фаолиятини 1999 йилда «Бетис»да бошлаган. Ва, эҳтимол, у ўша ерда тугатади. Хоакиннинг «оқ-яшиллар» лагерига қайтганига  6 йил бўлди. Санчес 40 ёшда, лекин у ўйнашда ва жамоани олдинга тортишда давом этмоқда. Мухлислар уни футболга ва клубга бўлган муносабати учун кумир қилишади. Хоакиннинг жамоадошлари таъкидлашича, у ҳали машғулотларга биринчи бўлиб келади ва охирги кетади. «Бетис» Санчеснинг яна бир-икки йил севилияликлар сафида ўйнашига умид қилмоқда ва унга янги таклиф тайёрламоқда.

Серхио Рамос



Рамоснинг ўйини ва ташқи кўринишига қараб, уни ҳеч қачон 35 ёшда деб айта олмайсиз. «Реал» собиқ сардори ҳар йили ажойиб ўйин кўрсатарди. Бироқ жорий мавсум эмас. Сабаби «ПСЖ»нинг янги аъзоси жароҳат сабаб ўйин амалиётига эга бўлмаяпти. Ҳимоячи «қаймоқранглилар» сафида 100 тадан кўпроқ гол урган. Бу ютуқга аввал фақат битта ҳимоячи – Фернандо Йерро бўйсунган. Қолаверса, юзта голдан 55 тасини испаниялик футболчи боши билан ишғол қилганини ҳам таъкидлаш жоиз.

Гарчи, омадсиз мавсум бўлсада, Рамос ҳамон футболда ва яқин кунларда эл-каптано ўз ўйинини топишга шубҳа йўқ.

Лео Месси



Бир пайтлар аргентиналик футболчи нафақат етакчи, балки «Барселона»нинг рамзи ҳам эди. Аммо, молиявий муаммолар сабаб, ўтган ёзда футболчи каталонияликлар сафини тарк этишга мажбур бўлди. Лео анчайин қудратли бўлган «ПСЖ» сафига бориб қўшилди. Месси 34 ёшда, аммо ҳужумчининг маҳорат даражасига ҳамма ҳавас қилади. Жорий мавсум боши Лионель учун яхши кечмаяпти. Бироқ, янги жамоа, янги муҳит ва янги футболчилар. Бу албатта, футболчига ўз таъсирини ўтказмасдан қолмайди.

Криштиану Роналду



Португал футболчиси яхши шароб каби йилдан-йилга яхшиланиб бораверади. У 36 ёшда ва ҳамон ажойиб футбол кўрсатишда давом этмоқда.

Криштиану кетма-кет 20-мавсум гол урди. Роналду жорий мавсум аввалида «МЮ»га кўчиб ўтди ва Манчестерда ҳам қутқарувчи ролини қойилмақом тарзда уддаламоқда. Қария АПЛнинг жорий мавсумида 7 учрашувда майдонга тушиб, 4 гол урди. Бизнингча, ушбу 36 ёшли футболчи учун ёмон натижа эмас.

Златан Ибрагимович



Ибрагимович «ПСЖ»дан МЛСга кетганидан кейин ҳамма швед қўшимча пул ишлаб, фаолиятини якунлашга қарор қилди, деб ўйлаганди. Лекин, унақа эмас. Ибрагимович АҚШнинг энг яхши футболчиларидан бирига айланди ва икки йил аввал Европага қайтди. Форвард «Милан»га қўшилди ва кетма-кет учрашувларда голлар киритишни бошлади.  Ибра жорий мавсум А Серия 7 баҳсида майдонга тушиб, 3 гол муаллифига айланган.


Жамшиджон Маҳмудов тайёрлади.

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 18:30, 01.11.2021.
Ўқилди: 5236 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.