Кириш Регистрация
14/12 00:45 Аталанта 2-1 Кальяри
14/12 01:00 Арсенал 2-1 Вулверхэмптон
14/12 01:00 Хетафе 0-1 Эспаньол
14/12 16:30 Милан 2-2 Сассуоло
14/12 18:00 Севилья 4-0 Реал Овьедо
14/12 19:00 Фиорентина 1-2 Верона
14/12 19:00 Удинезе 1-0 Наполи
14/12 19:00 Кристал Пэлас 0-3 Манчестер Сити
14/12 19:00 Ноттингем Форест 3-0 Тоттенхэм
14/12 19:00 Сандерленд 1-0 Ньюкасл
14/12 19:00 Вест Хэм 2-3 Астон Вилла
14/12 20:15 Сельта 2-0 Атлетик Бильбао
14/12 21:30 Брентфорд 1-1 Лидс
14/12 22:00 Женоа 1-2 Интер
14/12 22:30 Леванте - Вильярреал
15/12 00:45 Болонья 0-1 Ювентус
15/12 01:00 Алавес 1-2 Реал Мадрид
16/12 00:45 Рома - Комо
16/12 01:00 Райо Вальекано - Бетис
16/12 01:00 Ман. Юнайтед - Борнмут

Белград-2021. Қайси мамлакатнинг неча спортчиси чорак финалга етиб келди?

Баҳо:
+ | -1

Сербиядаги бокс бўйича жаҳон чемпионатида нимчорак финал босқич жанглари якунига етди. Бугун эса чорак финал баҳслари бўлиб ўтади.

Тўлиқ таркиб билан ЖЧга ташриф буюрган Ўзбекистон делегациясининг 7 нафар аъзоси саралаш босқичларида имкониятни бой беришди. Фақат 6 нафар спортчимиз ушбу босқичга етиб келишди. Улар: Нодиржон Мирзаҳмедов (48 кг.), Абдумалик Ҳалоков (60 кг.), Мужибилло Турсунов (63,5 кг.), Саиджамшид Жафаров (75 кг.), Мадияр Саидраҳимов (92 кг.) ва Лазизбек Мулложонов (+92 кг.).

Чорак финалда энг кўп иштирокчи Қозоғистондан. Қўшниларимизнинг нақ 10 боксчиси мазкур босқичга етиб келишди. Иккинчи ўрин ҳозирча Россияга тегишли. Уларнинг 8 нафар аъзоси медаллар учун юришни давом эттиришмоқда. Учинчи поғонани 3 мамлакат вакиллари эгаллаб туришибди — Ўзбекистон, Куба ва АҚШ — 6 нафардан.

Кейинги ўринларни Ҳиндистон ва Таиланд (беш) эгаллаб турган бўлса, Озарбойжоннинг 4 боксчиси мусобақада қолди.

Бразилия, Япония, Сербия, Италия, Қирғизистон, Франция ва Туркия 3 нафардан, Мўғулистон, Беларусь, Англию, Арманистон, Грузия ва Эквадор икки нафардан спортчи билан ўз иштирокини давом эттирмоқда.

Қуйидаги мамлакатларнинг бир нафардан боксчилари ЖЧда қолишди — Венесуэла, Литва, Эрон, Хорватия, Бельгия, Польша, Барбадос, Болгария, Финляндия, Германия, Тринидад ва Тобаго, Шотландия, Иордания, Албания, Молдова, Ирландия, Колумбия, Мексика, Украина ва Испания.

Чорак финал жанглари бугун ўтказилса, ярим финал 4 ноябрга белгиланган. Финал жанглари 5 ноябрь куни ўтказилади.

Ўзбекистонлик боксчиларнинг чорак финалдаги жанглари рўйхати:

-48 кг: Нодиржон Мирзаҳмедов - Темиртас Жуссупов (Қозоғистон) (17:00)

-60 кг: Абдумалик Ҳалоков - Всеволод Шумков (Россия) (17:50 дан сўнг)

-75 кг: Саиджамшид Жафаров - Випарон Жонгжохо (Таиланд) (19:15 дан сўнг)

+92 кг: Лазизбек Мулложонов - Давид Чалоян (Арманистон) (20:15 дан сўнг)

-63,5 кг: Мужибилло Турсунов - Энди Круз (Куба) (22:55 дан сўнг)

-92 кг: Мадияр Саидраҳимов - Льюис Уильямс (Англия) (00:40 дан сўнг)

Манба: stadion.uz
Киритилди: 05:34, 02.11.2021.
Ўқилди: 9980 марта.
Фикрлар: 10 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.