"Милан"нинг швециялик ҳужумчиси Златан Иброҳимович Италия чемпионатининг 26-тури доирасида бўлиб ўтган "Палермо"га қарши сафарда бўлиб ўтган ўйинда учта голга муаллифлик қилди ва оҳир-оқибат "Милан" 0:4 ҳисобида ғалаба қозонди.
"Ўйинда тепган тўпимизни ўзим билан олиб кетаман. Жамоадошларимдан эса унга имзо чекиб беришларини илтимос қиламан ва уни эсдалик учун олиб қўяман", — дейди ўйиндан сўнг Златан юзда табассум билан журналистларга. "Ўйин ҳақида жаддий гапирадиган бўлсам, бу биз учун жуда муҳим ўйин эди. Биз яхши ўйин намоиш эта олдик ва муносиб равишда катта ҳисобда рақибни мағлуб этдик. Мана шу тарзда давом этишимиз керак", — дея қўшиб қўйди ҳужумчи.