Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқич 4-тур доирасида «Челси» бугун Швецияда «Малмё» клуби билан ўйнайди. Баҳсдан олдин ташкил этилган матбуот анжуманида «аристократлар» бош мураббийи Томас Тухел ўз фикрларини билдириб ўтди.
«Челси» бугунги баҳсда ҳам фаворит сифатида ҳаракат қилади ва Тухел футболчиларидан яқин кунларда кўрсатган ўйинлар ва ҳаракатни бугунги учрашувда ҳам намойиш этишларини талаб қилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, икки ҳафта олдин "Стемфорд Бридж"да ўтказилган жамоаларнинг биринчи даврадаги ўйинида 4:0 ҳисобида лондонликлар зафар қучишганди.
"Чемпионлар Лигаси тафсилотлардан иборат. «Малмё»нинг йўқотадиган нарсаси йўқ. Улар жуда ҳам эркин ўйнашлари ва ҳиссиётларга тўла ишқибозлари олдида катта жасорат билан ҳаракат қилишлари мумкин. Бу биз тўқнаш келишимиз мумкин бўлган нарсалар ҳисобланади.
Бу қаторасига бешинчи ёки олтинчи маротаба ўйинда фаворит сифатида кўриляпмиз. Ушбу ўйинларда жамоамнинг ёндашуви менга ёқди. Биз жуда кўп ҳаракатлар ва шижоат кўрсатдик ва майдонда очкога лойиқ эканлигимизни исботладик. Бу яна жуда ҳам муҳим".
«Малмё» ғайриоддий ўйин кўрсатиши керак деб айтишингиз мумкин ва улар бунга мутлақо тайёргарлик кўришади. Бу даражадаги исталган клуб ўзгача ўйин услуби яратиш учун тайёр бўлади. Биз бунга тайёр туришимиз керак ва ўъйинга ҳамда рақибга бўлган ҳурматимизни сақлаб қолишимиз зарур. Ҳар нарса бўлиши мумкин".
"Афсуски, тўрт футболчи ҳали ҳам сафда эмас. Тимо, Ромелу ва Ковачич борасида ажабланарли жойи йўқ. Мейсон эса ўзини яхши ҳис қилмаяпти, коронавирусга чалинмаган. У шунчаки, касал ва Малмёга сафардан олдин машғулотларда қатнашгани йўқ. Яхши хабар шуки, Пулишич сафга қайтди ва «Малмё»га қарши ўйинда қатнашади.
Биз яхши ўринда кетяпмиз ва жамоа нима учун яхши поғоона эканимизни билади. Бу каби яхши натижалар учун нималар қилиниши керак эканлигини ва қандай ҳаракат лозимлигини биламиз. Биз ҳаммасини нолдан бошлаймиз, бу Чемпионлар Лигасининг сафар ўйини ва ғалаба қозонишни истаймиз. Буни айтиш учун ўзимизга ишонамиз".
Эслатиб ўтамиз, «Челси» «Ювентус»га 0:1 ҳисобида мағлуб бўлганидан кейин барча мусобақаларда 6 ўйинда ғалаба қозонди.