Кириш Регистрация
16/05 00:00 Ман. Юнайтед 3-2 Ньюкасл
16/05 00:00 Реймс 1-0 Марсель
16/05 00:00 Ницца 1-2 ПСЖ
16/05 01:00 Сельта 2-1 Атлетик Бильбао
16/05 01:00 Хетафе 0-3 Атлетико
16/05 22:30 Лас-Пальмас 2-2 Бетис
17/05 00:30 Альмерия 0-2 Барселона
17/05 01:00 Реал Сосьедад 1-0 Валенсия
17/05 23:45 Фиорентина - Наполи
18/05 21:00 Лечче - Аталанта
18/05 23:45 Торино - Милан
19/05 00:00 Алавес - Хетафе

ЕЧЛ. "Аталанта" - "Манчестер Юнайтед". Рақамлар сўзлаганда

Баҳо:
+ | -
Бўлим:

Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқич 4-тури доирасида «Аталанта» ўз майдонида "Манчестер Юнайтед"ни қабул қилади.

Мазкур баҳсдан олдин қизиқарли маълумотларни тақдим этамиз.

* 2019/20 йилги мавсумга қадар Сжемпионлар Лигасида бирор марта қатнашмаган «Аталанта» мусобақанинг гуруҳ босқичида кетма-кет учинчи йил иштирок этмоқда. Дебют мавсумида чорак финалгача етиб борган Бергамо клуби, ўтган мавсумнинг нимчорак финалида «Реал»га имкониятни бой берди.

* Италия клуби ўтган мавсум D гуруҳининг 6-турида «Аякс»ни 1:0 ҳисобига мағлуб этган ҳолда 11 очко билан «Ливерпуль»дан кейин иккинчи ўринни банд этган. Қайд этиш керак, ўтган мавсум 3-турида Мерсисайд клубидан қабул қилиб олинган 0:5 ҳисобидаги мағлубият Бергамо жамоасининг еврокубоклардаги энг йирик муваффақиятсизлиги сифатида тарихдан жой олди. Гасперини жамоаси кейинчалик «Энфильд»да ўтган баҳсда 2:0 ҳисобида зафар қучиб, гуруҳдаги ҳолатини яхшилаб олганди.

* «Аталанта» еврокубоклардаги 26 уй учрашувида 4 мағлубият қайд этган (13 ғалаба, 9 дуранг).

* «Аталанта» ўтган мавсум Иаталия чемпионатида кетма-кет иккинчи мавсум 3-ўринни эгаллади ва Италия кубоги финалига қадар етиб бориб, «Ювентус»га 1:2 ҳисобида мағлубиятга учради.

* «Аталанта» учинчи мавсум гуруҳ босқичида қатнашаётган бўлса, уларнинг ҳаммасида Англия клубларига тўқнаш келган. Дебют мавсумида "Манчестер Сити"га 1:5 ҳисобида имкониятни бой бериб, кейинги учрашувда дуранг қайд этган Бергамо клуби, ўтган мавсум «Ливерпуль» билан беллашган эди.

* «Аталанта» шунингдек, 2017/18 йилги мавсумда Европа Лигаси гуруҳ босқичи доирасида «Эвертон»га қарши ўйнаган. Биринчи тўқнашувда 5:1, иккинчи ўйинда эса 3:0 ҳисобида ғалаба қайд этилган.

* "Манчестер Юнайтед" Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичида 24-маротаба қатнашмоқда. Бу Англия клублари орасида рекорд кўрсаткич ҳисобланади. Кейинги ўринларда «Арсенал» (19) ҳамда «Челси» (18) клублари келишмоқда. Умуман, мусобақада фақатгина «Реал» ва «Барселона» (26) ҳамда «Порту» ва «Бавария» (25) жамоалари манкунианликлардан кўпроқ марта ЕЧЛда қатнашишган.

* "Қизил иблислар" жами 18 марта гуруҳдан кейинги босқичга йўл олишган, бу ҳам Англия клублари орасида рекорд ҳисобланади. Ўтган мавсумда эса МЮ ПСЖ ва «Лейпциг» жамоаларидан кейин гуруҳда учинчи ўринни эгаллаганди.

* 1968 йилда Европа кубоги соҳиби бўлган «Юнайтед» ЕЧЛда 1999 ҳамда 2008 йилларда чемпион бўлган ҳамда 2009 ва 2011 йилларда финалга қадар етиб борган. Мана шу 4 мусобақанинг барчаси Сер Алекс Фергюсон даврида қўлга киритилган.

* Учрашувни Славко Винчич бошчилигидаги словениялик ҳакамлар бригадаси бошқариб боради. Айни вақтда «Юнайтед» ҳисобида 6 (1-ўрин), «Аталанта»да эса 4 очко (3-поғона) мавжуд.

* Жамоаларнинг биринчи даврадаги тўқнашувида МЮ Роналдунинг 81-дақиқада киритган голи эвазига иродали ғалабага эришганди.

Манба: uefa.com
Киритилди: 14:00, 02.11.2021.
Ўқилди: 4390 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.