Кириш Регистрация
01/06 19:30 Бунёдкор 0-3 Нефтчи
02/06 00:00 Боруссия Д 0-2 Реал Мадрид
02/06 19:00 Андижон 1-3 Пахтакор
02/06 19:30 Насаф 3-0 Локомотив
02/06 21:00 Аталанта - Фиорентина

Конте «Тоттенҳэм»да. Буёғи қандай кечади?

Баҳо:
+ | -

Антонио Конте — зўр мураббий, ишлаган ҳар бир клубида, айниқса, сўнгги йилларда ғалаба қозонган. Аммо “Тоттенҳэм”да, Леви билан бирга унинг номи тилга олиниши бироз парадоксал. Музокаралар чоғида улар нима ҳақида гаплашишган, томонлар бир-бирига қандай талаблар қўйишган, мен учун ростанам қизиқ.

Конте ғолиб мураббий бўлиши билан бир қаторда, анча оғир характерга эга. “Интер”да иккинчи мавсумда чемпион бўлгунча, бир неча бор раҳбариятни танқид қилган. Клуб илк мавсумдаёқ 10га яқин футболчиларни трансфер қилиш имкониятини берган бўлса ҳам. У доим клубга катта талаблар қўяди, агар бажарилмаса, ўзини оқлаш учун матбуот анжуманида очиқ танқид қилишдан ҳам қайтмайди. Маълум бўлишича, “Тоттенҳэм” ёзда ҳам (клуб директори Паратичи Конте билан яхши таниш, бирга “Ювентус”да ишлашган) Конте билан алоқага чиққан, аммо мураббий катта маош, трансферлар учун маълум сумма ва Харри Кейннинг қолишини истаган.

Леви яхши бошқарувчи бўлиши билан бир қаторда, бироз бахил ҳисобланади.  У учун идеал вариант – мураббий ички имкониятлардан максимал фойдаланиб, юқори ўринлар учун курашса, уни янги харидлар учун камроқ безовта қилишса. Шу билан бирга клуб жозибадор бўлиши, мухлислар билан муносабатлар ёмонлашмаслиги ҳам керак. Бу жиҳатдан Почеттино Леви учун идеал вариант эди. Нуну биринчи талабга мос келса-да, иккинчисига мос келмади, “МЮ”га қарши ўйинда шунчаки Лукас ўрнига Бергвейнни тушириш қарори стадионда қандай қарши олинганини эсланг. “Тоттенҳэм” мухлислари Нунуни қабул қила олмадилар. Бу фактор ва албатта, Контедан қуруқ қолмаслик (агар Сульшер ниҳоят бўшатилса, “Юнайтед” учун ҳам асосий номзод эди) фактори Леви ва Паратичига мотивация ўлароқ хизмат қилди.

Лекин барибир, Контега мотивацияни қандай топиб беришаркин? Мураббийнинг аввалги чемпионликларини эсланг. “Челси”да илк мавсумда ғалаба қозонганда, бир йил олдин “Лестер” зафар қучганди. Яъни топ-клубларнинг ўша пайтдаги ҳолати маълум. Италияда эса, инқирозга тушган “Ювентус”ни четга олсак, бошқа жамоалар фонида “Интер” энг фаол бўлган, катта транферлар (Лукаку, масалан) амалга оширган.

Шу жиҳатдан, ҳатто “Тоттенҳэм” кучли тўртликка қайтиши керак, деб ҳисобласак ҳам, юқоридаги учлик маълум, “Манчестер Юнайтед” ҳеч бўлмаса, таркиб борасида “Тоттенҳэм”дан устунлик қилади. Контенинг кейинчалик инжиқлигига айланадиган талабларига Леви қай даражада тайёр?

Қаҳрамон Асланов.

Манба: https://t.me/asl_futbol
Киритилди: 17:53, 02.11.2021.
Ўқилди: 4614 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.