"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Криштиану Роналду Чемпионлар лигаси доирасида "Аталанта"га қарши ўйиннинг (2:2) энг яхши футболчи деб топилди. 36 ёшли португалиялик учрашув давомида дубль қайд этиб, жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди.
"Жаноб Чемпионлар Лигаси", - деб ёзди "Манчестер Юнайтед" матбуот хизмати Instagram саҳифасига Роналдунинг соврин билан тушган суратини жойлаб.