Кириш Регистрация
08/02 00:45 Фиорентина 2-2 Торино
08/02 01:00 Реал Сосьедад 3-1 Эльче
08/02 16:30 Болонья 0-1 Парма
08/02 18:00 Алавес 0-2 Хетафе
08/02 19:00 Лечче 2-1 Удинезе
08/02 19:00 Брайтон 0-1 Кристал Пэлас
08/02 20:15 Севилья 1-1 Жирона
08/02 20:15 Атлетик Бильбао 4-2 Леванте
08/02 21:30 Ливерпуль 1-2 Манчестер Сити
08/02 22:00 Сассуоло 0-5 Интер
08/02 22:30 Атлетико 0-1 Бетис
09/02 00:45 Ювентус - Лацио
09/02 01:00 Валенсия - Реал Мадрид
09/02 22:30 Аталанта - Кремонезе
10/02 00:45 Рома - Кальяри
10/02 01:00 Вильярреал - Эспаньол

Аллегри: «Палермо»га ҳеч қандай имкон бермадик»

Баҳо:
+ | -

«Милан» бош мураббийи Массимилиано Аллегри «Палермо»га қарши ўйиндан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашаркан, ўйин натижаси ҳаққоний эканини айтиб ўтди. Бу ҳақда «Милан» расмий сайти хабар бермоқда.

Италия чемпионати 26-тури доирасида бўлиб ўтган «Палермо» – «Милан» учрашувида россонерилар 4:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Ушбу ўйинда ҳужумчи Златан Иброҳимович алоҳида ажралиб турди — у хет-трикка эришди.

Аллегрининг сўзларига кўра, унинг шогирдлари ўйинни аъло даражада ўтказишган ва рақибга бирорта ҳам имкон беришмаган.

«Ўйин натижаси мантиқан тўғри. «Палермо», менинг шогирдларим саъи-ҳаракатлари самараси ўлароқ, ўйинда сезиларли ҳеч нарса қила олгани йўқ. Биз ўйинни аъло даражада ўтказдик», деди «Милан» устози.

«Бизнинг мақсадимиз — биринчи ўрин. Бунга эришиш учун эса ҳар бир ўйинга масъулият билан ёндашишимиз керак бўлади», дея қўшимча қилди Аллегри.

Манба: www.sport-express.ru
Киритилди: 17:53, 04.03.2012.
Ўқилди: 8412 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.