«Интер» бош директори Эрнесто Паолилло жамоа бош мураббийи Клаудио Раньерининг истеъфога чиқарилиши мумкинлиги ҳақидаги хабарларни изоҳлади. Бу ҳақда «Football Italia» интернет-нашри хабар бермоқда.
«Мен мунтазам Раньери билан алоқадаман. У ўз кучига ишонмоқда. Мен ҳам, худди у каби, келажакка умид билан қарамоқдаман. Раньерига ҳеч нима хавф солаётгани йўқ», деди «Интер» бош директори.