Юраги билан боғлиқ муаммога дуч келган "Барселона" ҳужумчиси Серхио Агуэро мухлисларга мурожаат йўллади.
"Мен барчага муҳримни улашмоқчиман. Мен қўллаб-қувватлаганларга раҳмат! Ҳозирда тикланиш ва кейинги маълумотни кутиш вақти келди", — деди Агуэро "Барселона" ижтимоий тармоқлари орқали эълон қилинган видеода.
Эслатиб ўтамиз, аргентиналик футболчи юрак хасталиги туфайли камида 3 ҳафтага сафдан чиқди.