Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона - Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер - Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд - Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли - Борнмут
14/03 20:15 Атлетико - Хетафе
14/03 22:00 Наполи - Лечче
14/03 22:30 Челси - Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал - Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо - Валенсия
15/03 00:45 Удинезе - Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм - Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид - Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта

Миржалол Қосимов: «Анчадан буён бу каби "камбэк"ни амалга оширмагандик»

Баҳо:
+ | -

АГМК бош мураббийи Миржалол Қосимов Суперлиганинг 24-тури доирасида "Андижон"га қарши ўйин (3:2) борасида ўз фикрини билдириб ўтди.

"Қизиқарли ўйин бўлди. Жорий мавсум анчадан буён бу каби "камбэк"ни амалга оширмагандик. Масалан, 0:2 ютқазиб туриб якунда ғалабага эришган ўйинимиз бўлмаганди. Ярим соат ичида 3 та гол уриш – бу йигитларнинг меҳнати.

Мавсум охирида бу каби оғир ўйинлар кўп бўлади. Чунки, ҳисоб-китоб вақти, ҳар бир жамоага очко жуда керак. "Андижон" иккинчи рақам остида ўйнаб, қарши ҳужумда вазиятлардан унумли фойдаланишга уринишини билгандик. Стандарт вазиятлар, бурчак тўпи ва бошқа вазиятлардан имконият юзага келтиришга уринишларини кутгандик.

Бизга шижоат етишмади. Кийиниш хонасида йигитларга шу бажараётган ишларингга озгина шижоат ва хоҳиш қўшинглар, ҳаммаси яхши бўлади, деб айтдим.

Биринчи бўлимда Касьянда имконият бўлганди, бироқ у дарвозани ишғол қила олмади. Бўлим давомида тўп устунга теккан ҳолат ҳам хавфли чиқди.

Ҳозирда миллий терма жамоамиз йиғини туфайли озроқ дам оламиз. Кейин яна ишга киришамиз ва навбатдаги тур ўйинларига тайёргарлик кўрамиз. Бизни қўллаб-қувватлаган барчага миннатдорчилик билдираман.

Шогирдларимнинг қайси бири гол урса ҳам фарқи йўқ, бирдек хурсанд бўламиз. Жамоавий ўйинда ҳамма бир-бирини тўлдиради. Ҳар бир футболчи жамоа ғалабасига ўз ҳиссасини қўшиши керак",  деди Қосимов.

Манба: https://t.me/pfcagmk
Киритилди: 22:50, 04.11.2021.
Ўқилди: 1918 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.