Европа Лигаси гуруҳ босқич 4-тур доирасида «Легия» ҳамда «Наполи» жамоалари ўртасидаги баҳс ўтказилди.
Мазкур ўйин 4:1 ҳисобида Италия клуби фойдасига ҳал бўлди. Шу тариқа, неаполликлар ўз тарихида иккинчи бор еврокубокларда кетма-кет 5 учрашувда 2 ёки ундан кўп гол уришга эришди. Дастлабки серия 1988/-89 йилги мавсумда қайд этилганди.
Европа Лигаси 4-турида «Брондбю» - «Рейнжерс» ўйини ҳам ўтказилди. Учрашувда глазголиклар Балогуннинг автоголи эвазига биринчи бўлиб дарвозасидан тўп олиб чиқди. Янис Ҳаги эса захирадан майдонга тушиб, «Рейнжерс»га бир очко тақдим этган гол муаллифига айланди. Натижада, Шотландия клуби барча мусобақаларда охирги 4 ўйинда биринчи гол ўтказиб юбориб, кейин ғалаба эришган ёки дуранг қайд этишга эришган.
«Олимпиакос» ҳамда «Айнтрахт» жамоалари ўртасидаги учрашувда Енс Петер Ҳауге меҳмонларни олдинга олиб чиқди, кейинчалик Юссуф Эл-Арабининг жорий мавсум ушбу мусобақадаги учинчи голи эвазига ҳисоб тенглашди. Даичи Камада эса Германия клубига ғалаба келтирган гол муаллифи бўлди.
«Айнтрахт» Греция клубини икки марта мағлубиятга учратди. Биринчи тўқнашувда 3:1 ҳисобида ғалаба қайд этилганди, улар бу ишни икки марта қилишди.
«Галатасарой» - «Локомотив» (Москва) учрашувида 1:1 ҳисоби қайд этилди. Қайд этиш керак, жамоа жорий мавсум Европа Лигасида илк марта ўз дарвозасидан тўп олиб чиқди. Туркия клуби бундан олдинги 3 ўйинда гол ўтказмай ғалаба қозониб келаётганди.
Бельгиянинг «Генк» ҳамда Англиянинг "Вест Хем" жамоалари ўртасидаги баҳсда жанговар 2:2 ҳисоби қайд этилди. Таъкидлаш керак, Моес шогирдлари жорий мавсум Европа Лигасида илк голларини ўтказиб юборишди. Натижада, бу мавсум ЙЛда гол ўтказмаган жамоа қолмади.
«Лестер» ўз майдонида «Спартак»ни қабул қилган баҳсда томонлар муроса кўчасини танлашди. Мазкур баҳсдан кейин «тулкилар»нинг еврокубоклар доирасидаги ўз майдонида мағлубиятга учрамаган ўйинлари сони 9тага етди, аммо улар охирги 3 уй ўйинида дуранг ўйнашганини ҳам эътироф этиш лозим.
Европа Лигаси 4-тур доирасидаги марказий ўйинлардан бири Францияда ўтказилди. «Марсел» - «Лацио» ўйинида 2:2 ҳисобида дуранг натижа қайд этилди. Учрашувда Милик, Фелипе Андерсон, Чиро Иммобиле ҳамда Пайет ўз номларини таблога ёздириб қўйишди.
Эътиборлиси, Иммобиле «Лацио» сафида барча мусобалақаларда ўзининг 160-голини киритди ҳамда клубнинг барча даврлардаги энг яхши тўпурарига айланиб олди.
«Баер» - "Реал Бетис" учрашувида 4:0 ҳисоби қайд этилди. Бу Испания клубининг немис жамоаларига қарши 6 ўйинда илк мағлубияти бўлди ва биринчи марта Германияда мағлубиятга учради.
«Ференсварош»га қарши кечган сафардаги баҳсда «Селтик» ғалаба (3:2) қозонди. Бу клубнинг 27 Европа Лигаси ўйинида учинчи сафарда эришган ғалабаси бўлди. Венгрия клуби эса еврокубокларда ўз уйида бирорта ғалабага эриша олганича йўқ.