"Реал Мадрид" ва "Атлетико" ҳозирда "Зальцбург" жамоасининг 19 ёшли германиялик ҳужумчиси Карим Адейеми билан музокара олиб бормоқда, дея хабар беради "Sport De" нашри.
Қайд этилишича, "Зальцбург" Адейеми келажаги борасидаги қарорни ноябрь ойи охиригача қабул қилиши керак. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2024 йилнинг ёзига қадар амал қилади.
Таҳминларга кўра, Австрия клуби футболчини 30-35 миллион еврога қўйиб юбориши мумкин.
Жорий мавсумда Адейеми клуби учун 21 ўйинда майдонга тушиб, 14та гол урди ва 2 голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt портали ҳужумчини айни вақтда 20 миллион еврога баҳоламоқда.