Кириш Регистрация

Англиялик футболчи Сульшерни кескин танқид остига олди

Баҳо:
+ | -

Инглиз футболчиси, "Биллерики Таун" вакили Жейми О'Хара Сульшерни танқид қилди. У Санчо ва ван де Бекни ўйинидаги пасайишда норвегияликни айблади:

"Биз аллақачон янги мавсумдамиз. Бунда энди ҳеч қандай баҳоналар ёрдам бера олмайди. Бу гапни ҳатто Сульшернинг ўзи ҳам таъкидлаган эди. Клуб битта Санчонинг ўзи учун 70 миллион фунт сарфлади. Футболчи эса Сульшер қўлида кераксиздай бўлиб қолди. Натижада эса, Англия термасига чақирилмади. У ўйинчиларни ўлдирмоқда. Мана яна бири, Ван де Бек. У бир пайтлар "Олтин тўп"га номзод футболчи эди. Ҳозир эса тузукроқ ўйин вақтига ҳам эга бўлолмаяпти. Ҳамманинг сабр косаси тўлиб бормоқда. Аниқ биламан, агарда Сульшер ўрнида Моуриньо бўлганида мухлислар аллақачон унинг эшиги тагида жанжал қилаётган бўларди. Санчонинг "МЮ"да кўринмай қолгани сабаб, Англия термасига чақирилмагани Сульшернинг клуб учун етарли салоҳиятга эга эмаслигини англатади".

Олдинроқ якунига етган Манчестер дербисида Сульшер жамоаси ўз майдонида 0-2 ҳисобида Пеп шогирдларига мағлуб бўлган эди.

Манба: futaa.com
Киритилди: 20:40, 06.11.2021.
Ўқилди: 6241 марта.
Фикрлар: 29 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.