Мадриднинг "Реал" жамоаси Испания чемпионатининг 13-турида "Райо Вальекано"ни ўз майдонида қабул қилди ва 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Бу ғалаба италиялик мураббий учун "қироллик клуби" таркибидаги юзинчисига айланди. Бу натижага эришиш учун унга 135 ўйин керак бўлди.
Эслатиб ўтамиз, Анчелотти аввалроқ 2013/15 йиллар оралиғида ҳам "Реал Мадрид"да бош мураббий бўлиб ишлаган.