"Женоа" жамоаси ўз расмий сайтида Андрей Шевченко клубнинг янги бош мураббий эканлигини эълон қилди.
Қизиқарли жиҳати, А Серия тарихида Шевченкодан аввал "Олтин тўп" совринини қўлга киритган биргина футболчи мураббий бўлиб ишлаган. Гап 1960 йилиги "Олтин тўп" соҳиби ва "Интер" собиқ устози Луис Суарес Мирамонтес ҳақида кетмоқда.
Энди бу рўйхатга украиналик афсонавий тўпурар Андрей Шевченко ҳам қўшилди.
Эслатиб ўтамиз, Шевченко 2004 йил "Милан" сафида футболчилар учун бериладиган энг нуфузли мукофотни қўлга киритган.